Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E
Download 0.65 Mb.
|
Xojiyev Abdumo\'min
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАРЦивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш борасида олиб борган илмий изланишларимиз натижалари қуйидагидек хулосаларни ифодалашга кенг имкониятлар яратди: Цивилизацион педагогик тизимлар кенг қамровли, кўпқиррали, мураккаб ва ижодий ташкилий-педагогик фаолият бўлиб, унинг ёрдамида таълим - тарбия жараёнининг истиқ- болли ва самарали услубиятини яратиш ҳамда рақобатбардош замонавий ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашни кафолатлаш мумкин. Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими жамият тараққиётига мос равишда мунтазам ривожланиб бормоқда ва шу асосда шахс интеллектуал салоҳиятини жамият талаблари асосида баркамоллаштирилиб борилади ҳамда улар цивили- зацион педагогик тизимнинг интеллектуаллик даражасини белгилаб олишга дидактик ва кўрсатмавий асос бўлиб бораверади. Замонавий таълим тизими нафақат ўқув режасидаги фанларни билишни талаб этади, балки узлуксиз таълим тизимидаги олий таълим муассасаларида ўрганиладиган мавзу (фан)га мос бошқа маълумотларни (цивилизацион педагогик тизимларига мос бўлган) ҳам оқилона ўрганиб, улардан “фан- таълим-амалиёт» тизимида самарали фойдаланишни ҳам тақозо этади. Ана шундагина бўлажак бошланғич синф ўқитув- чиларидаги касбий фаолиятга тайёргарлик даражаси ДТСдаги билим, кўникма ва малакаларга қўйилган талабларга тўла жавоб бера олади ва булар орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини рақобатбардош қилиб тайёрлашни амалга ошириш мумкин. Бундай бўлажак мутахассисларга бемалол ва ишонч билан касбий фаолиятни амалга оширишга тавсия бериш мумкин бўлади. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда улар онгига цивилизацион педагогик тизимларга оид маълумотларни сингдириш жараёнини ўқув режасидаги кетма- кетлик асосида олиб борган маъқул бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари таълимий қадриятларни ўрганиш йўна- лишда инновацион технологияни жорий этиш имкониятини кафолатлайди ва энг асосийси касбий-маънавий жиҳатдан етук мутахассис тайёрлашга эришилади. Цивилизацион педагогик тизимлар негизидаги бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашдаги таълим мазмунини танлашда таълим олувчиларнинг тафаккур қамрови ва интеллектуал салоҳиятини ҳисобга олиш керак ҳамда таълим мазмунини тўлдириш, бойитиш ва мукаммаллаштириш жараёнига оид ўзгарувчанликни ҳам эътиборга олиш лозим бўлади. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган ташкилий-тузилмавий модель уларни касбий-маънавий фаолиятга тайёрлашда методологик асос бўла олади. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг дидактик асосларини тайёрлашда энг аввало, улар мақсад-вазифасини эътиборга олган ҳолда уларга мос илм-фан ва техника- технологияларнинг энг сўнгги ютуқларини ўрганиш ва улардан қўйилган муаммони ҳал қилишга тўғри келадиганларини ахборот кўринишига келтириб қўйиш керак. Бу талабни бажариш учун эса қаралаётган муаммога оид илмий, илмий- услубий, услубий, илмий-оммабоп манбалар ўрганилиб чиқилади. Улардан цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда фойдаланиш мумкин бўлади. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг методологик асослари уларнинг цивилизацион ва инновацион ривожланган, маънавий етук ва интеллектуал салоғиятли бўлишига асос бўла олади. Бунинг учун цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг ўқув- дастурий-дидактик таъминотини ишаб чиқиш керак. Бундай таъминотни ишлаб чиқиш учун эса уларга мос дастурий- дидактик мажмуани ишлаб чиқишга тўғри келади. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида интерфаол ўқитиш мажмуасидан фойдаланишда интеллектуалли интерфейснинг аҳамияти катта, яъни бунда профессор-ўқитувчи ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида ёки дастур ва истеъмолчи ўртасидаги мулоқотда интеллектуалли интерфейс жуда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг билан бирга улар қаралаётган таълим технологиясини амалиётга жорий этишда интерфаол ўқитиш мажмуасининг ўрнини ҳам кўрсатиб беради. Таклиф этилаётган цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашга ишлаб чиқилган интерфаол ўқитиш мажмуаси ва уни амалиётга жорий этишнинг дидактик, ўқув-услубий, ўқув-дастурий, ўқув- ахборотли асослари инновацион таълимни таъминлайди ва дарс сифати ҳамда самарадорлигини юксалтиришни кафолатлайди. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling