Бий. Мартаба жиқатдан оталиқдан кейин турарди. Бий ҳам хазинадан маош олиб турган. Бий қабила ёки уругнинг пешво- си, бошлиги ҳисобланарди.
Бек. XIX асрда Хива хонлигининг ижтимоий-сиёсий қаёти- да беклар анча катта роль ўйнаганлар. Архив дафтарларида уларга «беклар» деб алоҳида бўлим очилган.
83 Хива хонлигида ов ва саёхат ишларини калон халифа. овчи халифа бошқарар эди. Бухоро ва Кўқонда Қушбеги, қушчилари бўлган. Қар.: Вохидов Ш. Қўқон хонлигида унвон ва мансаблар. // Шарқ юлдузи. 1996. №- 3-4
84 Баёний. Шажараи Хоразмшохий // Қўлёзма, Ўз. ФА Ҳамид Сулай.монов номли Қўлёзма- ларинститути фонди. №-271. 142-бе-»
«Бек» хон ва давлат арбобларининг қариндошлари, болала- рига бериладиган фахрий унвондир. Агар хоннинг ўғли ёшлиги- да тўра деб аталса, хоннинг ака-укаларининг ўгли ёки бошқа аъёнларининг болалари бек деб аталади. Масалан, Қутлимурод- нинг ўғли, яъни Абдуллохон тахтга ўтиргунча бек деб аталган. Беклар хоннинг ҳар хил топшириқларини бажарар ва уруш са- фарларига чиқар эдилар35.
Парвоначи (ф.). Саройнинг олий вазифаларидан. Унинг эгаси саройнинг ички ва ташқи ишларида хам фаол қатнашиши мум- кин бўлган. Арзу шикоятларни хон ҳузурига олиб кириб жаво- бини қайтарар эди. сарой аъёнларига парвоначи хоннинг фар- монларини ҳам етказарди85 86.
Дастурхойчи (ф.). Хоннинг дастурхони, еб-ичиш, маишати. меҳмонлар ва элчиларга берадиган қабул зиёфатларига жавоб берарди.
Эшикоқоси (т.). Сарой дарвозаларини қўриқлаш ишларини бошқарарди. Ойболта унинг мансаб аломати бўлган. Хукмдор саройда бўлган вақтда эшикоқоси хонни қўриқлаш билан шу- гулланади.
Эшикоқоси арзгўйларнинг нима хусусда келганларини су- риштириб, уларнинг саройдаги тегишли амалдорлар томонига йўллар эди. Фақат жуда муҳим хабарлар билан келган киши- ларгина хоннинг ҳузурига киргизилар эди.
Бинобарин, эшикоқоси саройдаги маълум миқдордаги хиз- матчиларга бошлиқ бўлган. «1283 (1866-1867) санаси, 20 ражаб ойининг сешанба куни, Муҳаммадқули эшикоқоси ёмудлар ту- манига қаровулликка чиққанида унга 10 тилла берилган»87.
Ош меҳтар (ф.). Хон дастурхонига тортиладиган овқатлар- ни пиширишга мутасадци бўлиб ошпазлар унинг қарамогида эди. Хонга овқат пиширлган маҳалда «ош меҳтар» ошхонада шахсан ўзи қараб текшириб турган. Ош меҳтар 6 тилла маош олган, 1275 йили эса 15 тнпла олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |