Хизмат кўрсатиш тўҒрисидаги шартнома №
II. Тарафларнинг ҳуқуқ ва
Download 78 Kb.
|
3 тарафлама Шартнома жаррохлик (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. “Ижрочи”нинг мажбуриятлари
- 2.3. “Ҳомий”нинг ҳуқуқлари
- 2.4. “Ҳомий”нинг мажбуриятлари
II. Тарафларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари 2.1. “Ижрочи”нинг ҳуқуқлари: - “Мижоз”дан пуллик тиббий хизмат кўрсатилаётган муассасанинг ички тартиб қоидалари, тиббий муолажалар кўрсатиш вақтлари (режими), тиббиёт ходимларининг асосли кўрсатма ва талабларига қатъий риоя этишни талаб қилиш; - “Ҳомий” ва “Мижоз” мазкур шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширмаса ёки тўлиқ амалга оширмаса, шартномани бир тарафлама бекор қилиш; - кўрсатилган тиббий хизматларни ўз вақтида қабул қилишни талаб қилиш; - “Мижоз”дан унга кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш ёки унинг соғлиғини тиклаш учун маълум бир чекловларга амал қилишини ва маълум бир тиббий муолажаларни ўз вақтида қабул қилишини талаб қилиш; - мазкур шартноманинг мазмунидан ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқадиган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш. 2.2. “Ижрочи”нинг мажбуриятлари: - мазкур шартноманинг 1.2-бандида белгиланган пуллик тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш; - мазкур шартнома бўйича “Ижрочи”га тўлаб берилган ва “Мижоз”га кўрсатилган тиббий хизматлар қийматидан ортиқча бўлган пул суммаларини қайтариш; - “Ҳомий” ва “Мижоз”нинг шартнома ижроси бўйича асосли эътироз ва талабларини кўриб чиқиш; - мазкур шартнома мазмунидан ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятларни бажариш. 2.3. “Ҳомий”нинг ҳуқуқлари: - шартнома мажбуриятларини бажаришни “Ижрочи”дан талаб қилиш; - мазкур шартнома бўйича кўрсатилган пуллик тиббий хизматларга оид ёзма ёки оғзаки маълумотларни “Ижрочи”дан сўраб олиш; - шартнома ижроси бўйича ўз таклиф ва мулохазаларини “Ижрочи”га билдириш; - шартнома муддатини узайтириш ёки янги шартнома тузиш бўйича “Ижрочи”га таклифлар киритиш; - мазкур шартноманинг мазмунидан ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқадиган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш. 2.4. “Ҳомий”нинг мажбуриятлари: - мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.5-бандларида назарда тутилган тўловларни ўз вақтида тўлаб бериш; - шартнома бўйича “Мизож”га кўрсатилган тиббий хизматларни ўз вақтида қабул қилиш; - тиббий хизмат кўрсатилаётган муассасанинг ички тартиб қоидалари, тиббий муолажалар кўрсатиш вақтлари (режими), тиббий ходимларнинг асосли кўрсатма ва талабларига қатъий риоя этиш; - мазкур шартнома мазмунидан ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятларни бажариш. Download 78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling