Хизмат кўрсатиш тўҒрисидаги шартнома №


Download 78 Kb.
bet3/5
Sana08.02.2023
Hajmi78 Kb.
#1177973
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 тарафлама Шартнома жаррохлик (1)

2.5. “Мижоз”нинг ҳуқуқлари:

- шартнома мажбуриятларини бажаришни “Ижрочи”дан талаб қилиш;


- мазкур шартнома бўйича кўрсатилган пуллик тиббий хизматларга оид ёзма ёки оғзаки маълумотларни “Ижрочи”дан сўраб олиш;
- шартнома ижроси бўйича ўз таклиф ва мулохазаларини “Ижрочи”га билдириш;
- шартнома муддатини узайтириш ёки янги шартнома тузиш бўйича “Ижрочи”га таклифлар киритиш;
- тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тартиблар, қоидалар, стандартлар ва тарифлар билан танишиш;
- амалда фойдаланмаган тиббий хизмат учун тўланган пул маблағларини қайтарилишини талаб қилиш;
- “Ижрочи”ни камида 15 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда мазкур шартномани бекор қилиш;
- мазкур шартноманинг мазмунидан ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқадиган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.


2.6. “Мижоз”нинг мажбуриятлари:

- мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.5-бандларида назарда тутилган тўловларни “Ҳомий” тўламаган тақдирда ушбу тўловларни ўзи мустақил равишда тўлаб бериши;


- шартнома бўйича ўзига кўрсатилган тиббий хизматларни ўз вақтида қабул қилиш;
- тиббий хизмат кўрсатилаётган муассасанинг ички тартиб қоидалари, тиббий муолажалар кўрсатиш вақтлари (режими), тиббиёт ходимларининг асосли кўрсатма ва талабларига қатъий риоя этиш;
- ўзига кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш ёки унинг соғлиғини тиклаш учун маълум бир чекловларга амал қилиш ва маълум бир тиббий муолажаларни ўз вақтида қабул қилиш бўйича тиббиёт ходимларининг асосли кўрсатмаларига риоя этиш;
- бошқа мижозларга ёки “Ижрочи”нинг ходимларига, уларнинг мол-мулкларига зарар етказмаслик;
- давлат стандартларига жавоб бермайдиган дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини “Ижрочи”нинг ҳудудига олиб кирмаслик, улардан фойдаланмаслик;
- мазкур шартнома бўйича пуллик хизматлар кўрсатилаётган вақтда ҳамда “Ижрочи”нинг ҳудудида бўлган вақтда амалдаги қонунлар билан таъқиқланган товарлар ҳамда ашёлардан фойдаланмаслик;
- мазкур шартнома бўйича пуллик хизматлар кўрсатилаётган вақтда ҳамда “Ижрочи”нинг ҳудудида бўлган вақтда умум эътироф этилган ахлоқ нормаларига, ёнғиннинг олдини олиш, техника хавфсизлиги, меҳнат мухофазаси, санитария ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш;
- мазкур шартнома мазмунидан ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятларни бажариш.



Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling