Ходимлар мотивацияси модули бўйича топшириқлар
Download 13.47 Kb.
|
ТОПШИРИК 1 МОДУЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мотивация назариялари Тавсифга мос рақам
ХОДИМЛАР МОТИВАЦИЯСИ модули бўйича топшириқлар 1 топшириқ Қуйидаги келтирилган мотивация назариялари тавсифи билан танишинг. Тавсифга мос келадиган рақамни жадвалдаги мос катакка белгиланг. Мосликни аниқланг.
1. Ушбу мотивация назариясининг моҳияти шундаки, мотивация нафақат эҳтиёжни қондиришга, шунингдек мақсадга эришиш учун танланган ҳоҳишга ҳам боғлиқ. Ушбу мотивация назариясида 3 та муҳим омилнинг ўзаро муносабати асосий ўрин тутади. Кутилган нарса қанчалик қониқишга олиб келса, шунчалик мотивация кучли бўлади. Бу деган сўз – эҳтиёж тушунчасидан ташқари раҳбар мураккаб, қийин ишга яхши ҳақ тўланадиган ва руҳий рағбатлантириладиган вазиятларни яратиши керак. 2. Ушбу мотивация назариясида инсон хулк-атворининг икки модели, ходимнинг ўз меҳнатига икки хил муносабатда бўлиши мумкинлигини инобатга олиб яратилган. Биринчи назарияга кўра, ходим табиатан ялқов бўлган киши. Бундай холатда ходимни доимо мажбурлаш, назорат қилиш, жазолаш зарур. Иккинчи назарияга биноан ходимлар табиатан фаол, уларга ташаббускорлик ва қулай муҳит яратиб бериш кифоя қилади. 3. Ҳаммага бир хил адолатли ёндашилса, бу ҳолда ходим кучига куч қўшилиб, меҳнат қилади ва аксинча, яъни агар ходим бу ерда адолатсизликка йўл қўйилганини сезса, рағбатлантиришда тенгсизлик бўлса, у ҳолда корхонада низолар келиб чиқади. 4. Мотивлар иерархияси ҳақидаги таълимотга биноан инсондаги долзарб эҳтиёж тегишли мотивда ўз аксини топади ва шунга мувофиқ фаолият амалга ошади. Бу таълимот бўйича инсонда мавжуд ҳамма эҳтиёжларни ва шунга мос мотивларни еттита асосий гуруҳга киритиш мумкин. Download 13.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling