Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома
-қадам. Ходимга меҳнат дафтарчаси ва буйруқ нусхасини беринг
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Ходимлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-қадам. Ходим билан ҳисоб-китоб қилинг
9-қадам. Ходимга меҳнат дафтарчаси ва буйруқ нусхасини беринг
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт (МК 108-моддаси). Сўнг ходим Меҳнат дафтарчалари ҳаракати ҳисобини олиб бориш журналига ўз меҳнат дафтарчасини олгани ҳақида имзо қўяди. Ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади. Меҳнат шартномаси 100-модда иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилинганда бундай ушлаб қолинмайди (МК 164-моддаси 4-банди). 10-қадам. Ходим билан ҳисоб-китоб қилинг Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса: 1) меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, – меҳнат шартномаси бекор қилинган куни; 2) меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, – у ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак (МК 110-моддаси 1- қисми). Ходимга шунингдек: фойдаланилмаган таътиллар учун, агар шундай таътиллар берилиши керак бўлса, компенсация, шунингдек ўртача бир ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши керак (МК 109- моддаси). Бундан ташқари, ходимнинг ишга жойлашиш даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, аммо икки ойдан ошмайдиган муддатга. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади (МК 67-моддаси 3-қисми). * Ишсизлар – ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) (МК 60-моддаси). Огоҳлантириш пуллик компенсация билан алмаштирилган бўлса, унга ўртача ойлик иш ҳақи ушбу муддат тугашигача қолган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади (МК 102-моддаси 2-банди). Бундан ташқари, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз* деб эътироф этилган шахслар: эркаклар – 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар – 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (03.09.1993й. 938-XII-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун). Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling