Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома


Президентнинг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармони


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana28.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1024580
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ходимлар

Президентнинг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармони 
билан: 
“коронавирус 
инфекцияси 
билан 
зарарланиб, 
карантинга 
жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини 
босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат 
шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш 
тақиқланади”. 
Зарур шартлар 
Сон (штат) қисқарганда ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш 
берувчи фақат қуйидаги учта шартни бажарганда бекор қилиши мумкин: 
1. Қонунда назарда тутилган штатни қисқартириш тартиботига риоя 
қилиш. Бундан ташқари, ходимга ишдан бўшатилаётганда жамоа шартномасида, 
жамоа келишувида ёки меҳнат шартномасида кўзда тутилган қўшимча 
кафолатлар берилиши керак. 
2. Ишдан бўшатишнинг асосланганлиги. Низо юзага келса, суд ходимни 
бўшатиш қанчалик иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан асосланганлигини 
текширишга ҳақли. 
3. Бандлик хизматини хабардор қилиш. Бу шартни алоҳида ажратиб 
кўрсатиш керак, чунки баъзи бир иш берувчилар кўпинча уни бажармайдилар. 
Ушбу шартга риоя қилмаганлиги учун уларга маъмурий жавобгарлик чоралари 
қўлланилишини мумкин. 
Қисқартириш бўйича ишдан бўшатиш тартиби, тартиботи ва 
қоидалари 
Ходимларни қисқартирганда ҳамма тартиботларни ва ҳужжатларни 
расмийлаштиришни қонунчилик талабларига тўлиқ мос ҳолда олиб бориш 
муҳимдир. Ходим билан меҳнат шартномасини унинг қисқартирилиши 
муносабати билан бекор қилиш алгоритмини кўриб чиқамиз. 
Сон (штат) қисқариши бўйича ходимни фақат унинг лавозими штат 
жадвалидан чиқарилгандан кейин ишдан бўшатиш мумкин, олдиндан бундай 
режа асосида мутлақо уни ишдан бўшатиб бўлмайди. Шу сабабли 
қисқартирилган лавозимларни ҳисобга олиб янги штат жадвалини (ёки унга 
киритилган ўзгартиришларни) қисқартирилаётган ходим билан меҳнат 
шартномасини бекор қилишдан олдин буйруқ билан тасдиқлаш керак. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling