Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома


-қадам. Мўлжалланаётган қисқартириш ҳақида огоҳлантиринг ва


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana28.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1024580
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ходимлар

5-қадам. Мўлжалланаётган қисқартириш ҳақида огоҳлантиринг ва 
касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи 
розилигини олинг 
Иш берувчи ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш эҳтимоли 
тўғрисида ўз вақтида, лекин камида икки ой олдин тегишли касаба уюшмаси 
органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига ахборот тақдим этади ва 
ишдан озод этиш оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли 
ишларни амалга оширади. Оммавий равишда ишдан озод этиш мезонлари 
тармоқ ва (ёки) ҳудудий (минтақавий) келишувларда белгилаб қўйилиши 
мумкин. 
Вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан 
озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган 
меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, 
шунингдек вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга 
оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати 
тугаганидан кейин икки йил давомида иш берувчининг ташаббуси билан 
маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга 
йўл қўйилмайди (МК 25-моддаси 2-қисми). 
Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини 
иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси 
ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг (кейинги ўринларда – вакиллик 
органи) олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай 


розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди (МК 101-моддаси 1-
қисми). 
Агар тармоқ ёки ҳудудий жамоа келишувида меҳнат шартномасини иш 
берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун вакиллик органининг олдиндан 
розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бу ушбу корхонанинг жамоа 
шартномасида шартлашилганми йўқми, бундан қатъи назар, бундай розилик 
олиниши керак. 
Ходимларнинг вакиллик органи ходим билан меҳнат шартномасини бекор 
қилишга розилик бериш масаласи бўйича қабул қилган қарори ҳақида иш 
берувчига ёзма равишда хабар бериши керак, бундай хабар меҳнат 
шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма 
тақдимномаси олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида маълум 
қилинади. 
Вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан 
озод этилмаган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг 
ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек вакиллик органлари таркибига 
сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб 
қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин икки йил давомида иш 
берувчининг ташаббуси билан маҳаллий меҳнат органининг олдиндан 
розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди (МК 25-моддаси 2-
қисми). 
Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик 
органининг ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш 
тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, 
меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бир ойлик муддатга ходимнинг 
вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлиги даври, унинг таътилда бўлган даври ва 
унинг иш жойи (лавозими) сақланадиган ишда бўлмаган бошқа даврлар 
киритилмайди. 
Бу муддат ўтгандан кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш ишдан 
бўшатиш тартиботини бузиш ҳисобланади ва ходимни ишда тиклаш учун асос 
бўлиши мумкин. 
Ходимларнинг вакиллик органи белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари 
доирасида қабул қилган қарори, шу жумладан ходим билан меҳнат 
шартномасини бекор қилишни рад этиш ҳақидаги қарори устидан иш берувчи 
судга шикоят қила олмайди. Унга шунингдек прокурор ҳам протест бера 
олмайди, ходимлар вакиллик органларининг тармоқ ёки ҳудудий бирлашмаси 
ёки меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) ҳам бекор қила ва 
ўзгартира олмайди.









Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling