Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Ходимлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ходимларнинг сони ёки штати қисқариши деганда нима тушунилади
- Тушунча Моҳияти
- Штат қисқарганда қандай ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди
Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома Ҳар қандай корхона учун ходимлар сони (штати)ни ўзгартириш – анча мураккаб тартибот бўлиб, унинг бирорта босқичида, айниқса ходимларни уларнинг лавозими қисқартирилгани муносабати билан ишдан бўшатишда йўл қўйилган хато иш берувчи учун жарималар ёки суд жараёнларига олиб келиши мумкин. Таҳририят ходим билан тузилган меҳнат шартомасини МК 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди бўйича бекор қилишнинг қадам-бақадам тартиботини тайёрлади ва кадрларга оид ҳужжатларнинг тайёр намуналарини тақдим этади. Ходимларнинг сони ёки штати қисқариши деганда нима тушунилади? Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ҳам, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси ҳам муддатидан олдин иш берувчининг ташаббуси билан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин (МК 100-моддаси 2-қисми 1-банди). Авваламбор иш берувчи «штат қисқариши» ва «сон қисқариши» каби тушунчаларни адаштирмаслиги керак. Тушунча Моҳияти Сон қисқариши муайян касб (лавозим) бўйича штат бирликлари сонини камайтириш Штат қисқариши муайян лавозимларни штат жадвалидан бутунлай олиб ташлаш Штат қисқарганда қандай ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди? Ходимларнинг сони (штати) қисқариши иш берувчининг ташаббусига боғлиқ бўлишига қарамай, қонунчиликда бир қатор тоифа ходимлар учун кафолатлар кўзда тутилган. Чунончи, қуйидагилар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди: ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади (МК 237-моддаси); ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида. Бунда ходим қандай таътилда (йиллик ҳақ тўланадиган, қисман ҳақ тўланадиган, иш ҳақи сақланмайдиган ёки ижтимоий таътилда) бўлгани аҳамиятга эга эмас, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно (МК 100-моддаси 3-қисми). Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling