Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома


-қадам. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақда буйруқ чиқаринг


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana28.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1024580
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ходимлар

7-қадам. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақда буйруқ чиқаринг 
Агар ходим таклиф этилган вакансияларнинг бирортасига рози бўлмаса, 
унинг охирги иш куни кадрлар бўлими уни ишдан бўшатиш ҳақида буйруқни 
расмийлаштиради. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ишга 
қабул қилиш ҳуқуқига эга шахс – корхона раҳбари томонидан имзоланади. 
Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МК 
107-моддаси). 
Ходим ишдан бўшатилган кун уни буйруқ билан имзо чектириб 
таништиринг. 
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчасига меҳнат 
шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) тўғрисидаги ёзув 
киритилмайди (Йўриқноманинг 2.20-банди) 
8-қадам. Меҳнат дафтарчасига ва шахсий варақага (Т-2-сон шакл) 
ёзув киритинг 
1. Меҳнат дафтарчасига ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш 
ҳақидаги ёзув Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги 


йўриқноманинг 2.18-бандига мувофиқ киритилади (кейинга ўринларда – 
Йўриқнома, рўйхат рақами 402, 29.01.1998). 
Масалан, ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат 
дафтарчасига «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида қуйидаги ёзувлар 
киритилади: 1-устунда ёзувнинг тартиб сони, 2-устунда меҳнат шартномасининг 
бекор қилиниш санаси, ойи ва йили, 3-устунда «Меҳнат шартномаси бекор 
қилинди» деб ёзилади, 4-устунда буйруқнинг санаси ва сон рақами кўрсатилади 
Иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у 
ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади. 
Бундай ҳолда ишдан бўшаш куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. 
Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг 
меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган 
ёзув, ушбу Йўриқноманинг 2.8 бандида белгиланган тартибда бекор қилинади 
(Йўриқноманинг 3.1.-банди). 
Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат дафтарчасига 
киритилган ҳамма ёзувларни солиштириш, корхона раҳбари ёки кадрлар бўлими 
хизматининг имзоси билан ҳамда корхона ёки кадрлар бўлимининг муҳрини 
қўйиб тасдиқлаш керак. 
2. Шахсий варақага (Т-2-сон шакл) ҳам ходим билан меҳнат шартномасини 
бекор қилиш ҳақидаги ёзув меҳнат дафтарчасидаги ёзувга тўлиқ мувофиқ 
киритилади. 
Масалан, ходимнинг шахсий варақаси III «Лавозимга тайинлаш ва бошқа 
лавозимларга ўтказиш» бўлимига шундай ёзувлар киритилади: 1-устунга – ёзув 
киритилган сана; 2-устунга – «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» деб ёзилади; 
5-устунга – ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ санаси ва рақами; 6-устунга ходим 
танишиб чиққанлиги ҳақида имзо қўяди. 
Шунингдек, V «Қўшимча маълумотлар» бўлимининг охирида ходим билан 
меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ санаси ва рақами қўйилади 
ва кадрлар хизмати ходимининг имзоси билан тасдиқланади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling