Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома


-қадам. Ходимни меҳнат шартномаси келгусида бекор қилиниши


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana28.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1024580
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ходимлар

3-қадам. Ходимни меҳнат шартномаси келгусида бекор қилиниши 
ҳақида огоҳлантиринг 
Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида 
ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши 
шарт (МК 102-моддаси 1-банди). 
Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақидаги 
огоҳлантиришни фақат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс 
имзолаши мумкин. Лавозими қисқартирилаётган ҳар бир ходимни сиз шахсан 
имзо чектириб огоҳлантиришингиз керак. 
Огоҳлантиришнинг иккинчи нусхасида (иш берувчида қоладиган нусхада) 
ходим огоҳлантириш билан танишганини ёзади ва уни олган санани қўйиб, имзо 
чекади. 
Икки ойлик муддатнинг ўтиши меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида 
огоҳлантириш тузилган кундан эмас, балки ходим у билан таништирилган 
куннинг эртасидан бошланади. Масалан, агар огоҳлантиришни ходим 30 мартда 
олган бўлса, икки ойлик муддат 31 мартдан бошланади. 
Ходимни у билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида у вақтинча 
меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганда ёки давлат ёки жамоат 
мажбуриятларини бажараётган пайтда огоҳлантирилганда, огоҳлантириш 
муддати ходим ишга чиққан куннинг эртасидан бошланади. 


Баъзи бир корхоналарда огоҳлантиришларни қайд этиш журнали 
юритилади, унда ходимга огоҳлантириш имзо чектириб топширилгани акс 
эттирилади. 
Агар ходим огоҳлантириш олганлиги ҳақида белги қўйишдан бош тортса, 
камида икки ходим (гувоҳ) олдида тегишли далолатнома тузинг. Бу ҳужжат 
ходим ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилганини тасдиқлайди. 
Шунингдек бундай огоҳлантиришни ходимга буюртма хат билан илова 
қилинганлар рўйхатини қўшиб юбориш мумкин. 


Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат 
шартномаси икки ойлик огоҳлантириш муддати тугамасидан ҳам бекор 
қилиниши мумкин. Бу ҳолда огоҳлантириш унинг қолган муддатига мувофиқ 
келадиган ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдоридаги пуллик компенсация билан 
алмаштирилиши мумкин (МК 102-моддаси 2-қисми). 
Пуллик компенсация қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларнинг 
ўрнини босмайди. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан 
бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган 
шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага 
биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш 
ҳуқуқига эга бўлади (МК 67-моддаси 1 ва 3-қисмлари). 
МК 102-моддасининг 6-қисми корхонанинг тугатилиши муносабати билан 
меҳнат шартномасининг бекор этилишидан ташқари ҳолларда ходимнинг фақат 
меҳнатга 
қобилиятсизлик 
вақти, 
шунингдек 
давлат 
ёки 
жамоат 
мажбуриятларини бажаришга кетган муддатлари ходимни огоҳлантириш 
муддатига кирмаслигини кўзда тутгани сабабли ходимнинг ишда бўлмаган 
бошқа барча муддатлар (иш ҳақи тўланадиган ва иш ҳақи сақланмайдиган 
таътилларда бўлиши, отгулда юриши ва ҳ.к.) меҳнат шартномасини бекор қилиш 
бўйича огоҳлантириш муддатига киради1. 
Огоҳлантириш муддати давомида ходим ўз меҳнат вазифаларини 
бажариши, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши лозим, шунингдек у 


навбатдаги таътилдан, агар таътиллар жадвалига кўра шундай таътил унга 
берилиши керак бўлса, фойдаланиши мумкин. 
Огоҳлантириш муддати давомида, меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг 
айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилиш 
тўғрисидаги огоҳлантиришни истисно этганда, ходимга бошқа иш қидириш учун 
ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик 
ҳуқуқи берилади (МК 102-моддаси 6-қисми). 
Корхонанинг жамоа шартномасида ёки жамоа келишувида, меҳнат 
шартномасида ходимни огоҳлантириш муддати давомида унга бошқа иш 
қидириш учун ҳафтада икки ёки уч кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда 
ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилиши ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимга 
бошқа иш қидириш учун қайси кунлар берилишини иш берувчи корхона 
фаолиятининг имкониятлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб ўзи мустақил ҳал 
қилади. 
Ташкилотда тўртта қоровул смена алмашиниб ишлайди, иш берувчи 
қоровулнинг иккита штат бирлигини қисқартиришга қарор қилди. Бу қоровуллар 
қайси кунлари бошқа иш қидириш учун ишга чиқмаслик ҳуқуқига эга: смена 
кунларими ёки дам олиш кунларими? 
Ушбу қоровуллар ўзларининг дам олиш кунлари дам олишлари, сменага 
тўғри келадиган ҳафтанинг бир кунида ишга чиқмасдан, бошқа иш қидиришлари 
мумкин. Бу ерда, иш қидириш учун ходимга унинг дам олиш куни эмас, балки 
унинг иш (сменаси) куни берилиши кераклиги назарда тутилади. Бу вақтга иш 
берувчи муддатли меҳнат шартномаси бўйича бошқа шахсларни ишга олиши 
тавсия этилади, улар асосий ишчилар ўрнига ишлаб туриши керак. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling