Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома


-қадам. Ходимларнинг мўлжалланаётган ишдан озод қилиниши


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana28.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1024580
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ходимлар

6-қадам. Ходимларнинг мўлжалланаётган ишдан озод қилиниши 
ҳақида маҳаллий меҳнат органини хабардор қилинг 
Иш берувчи камида икки ой олдин тегишли касаба уюшмасига ёки 
ходимларнинг манфаатларини ифодаловчи касаба уюшмалари бирлашмасига 
ходимлар оммавий равишда ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида ахборот 
тақдим этади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган 
маслаҳатлашувлар ўтказади. (20.10.2020 йилдаги 642-сонли «Аҳоли бандлиги 
тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси). 
Ҳар бир ходимнинг МК 100-моддаси 2-қисми 1-банди бўйича ишдан 
бўшаб қолиши ҳақидаги ахборот Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим 
этилади. Бунда ушбу асослар бўйича бўшатилаётган ходимларнинг сони 
аҳамиятга эга эмас. 
Ходимларнинг мўлжалланаётган ишдан бўшатилиши ҳақидаги ахборотда 
бўшаётган ходимларнинг шахсий рўйхатлари ҳар бир ходимнинг касби
мутахассислиги, малакаси ва иш ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, шунингдек 
ишдан бўшатилиш қайси муддатларда мўлжалланаётгани албатта кўрсатилади 
(Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги 
тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги 
маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида низомнинг (кейинги ўринларда – 
Низом) 12-банди, рўйхат рақами 858, 22.12.1999). 
Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш жойларини қисқартириш ёки тугатиш 
касаба уюшмалари қўмиталари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари
маҳаллий меҳнат органлари ҳамда маҳаллий давлат органлари билан 
келишилган ҳолда ўтказилади. 18 ёшга етмаган ходимлар билан меҳнат 
шартномасини бекор қилишда, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий 
тартибига риоя этилишидан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг ҳам розилиги 
талаб этилади. 
Ходимларнинг мўлжалланаётган ишдан озод қилиниши ҳақидаги 
ахборотни барча юридик шахслар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, беришлари 
шарт, кичик тадбиркорлик субъектлари эса бундай ахборотни ихтиёрий равишда 
берадилар. 
Ходимни меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантиришнинг 
икки ойлик муддати тугагандан кейин иш берувчи Аҳоли бандлигига 
кўмаклашиш марказига илгари Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда кўрсатилган 
ходимларнинг ҳақиқатда ишдан озод қилинганлиги ҳақидаги ахборотни беради. 
Ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни 
ўз вақтида тақдим этмаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 25 
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Йил давомида такроран 
содир этилган бўлса, БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда 
жарима солинади (МЖтК 229-моддаси). 



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling