Хомила ичи ўсиининг орқада қолиши. Туғруқда ҳомила дистресс синдроми. Кам вазнли чақалоқ. Янги туғилган чақалоқларнинг реанимация асослари
Download 39.14 Kb.
|
7 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Машғулотнинг мазмуни 4.1 Назарий қисм. Хомила гипоксияси
3. Фанлараро богликлик.
Хомила холатига хавф купинчау ёки бу экстрагенитал патологиялар (инфекцион, эндокрин касалликлар, юрак кон томир, нафас, сийдик таносил ва бошкалар), шунингдек, хомиладорлик ва тугрук пайтида келиб чикадиган акушерлик асоратларидан ривожланади, яъни НЖЙБК, йулдошни олдинда келиши, клиник тор чанок, тугрук фаолиятини аномалиялари. Шунинг учун ушбу патологияни урганиш билан бир каторда терапия, эндокринология, клиник фармакология, физиология ва биохимия кафедраларида урганган билимларни билиш талаб этилади. 4. Машғулотнинг мазмуни 4.1 Назарий қисм. Хомила гипоксияси Тўқима ва аъзоларда кислороднинг етишмовчилиги ёки ноадекват утилизацияси сабабли ҳомила организмида юзага келадиган комплекс ўзгаришлар. Учраш сони 10,9%. Бу мустақил касаллик эмас, балки она-йўлдош-ҳомила тизимидаги турли патологик жараёнларнинг асорати бўлиб ҳисобланади. Таснифи: I.Кечиш давомийлиги бўйича. 1. Сурункали - акушерлик патологиялари ва ЭГКда , плацентар етишмовчилик натижасида. Асосан ҲРОҚС билан бирга келади. 2. Ним ўткир – ҳомиланинг мослашиш қобилияталри сусайиши ҳисобига туғруқдан 1-2 кун олдин. 3. Ўткир гипоксия – асосан туғруқда, баъзан ҳомиладорлик вақтида кузатилади (НЖЙБК, туғруқ фаолияти нуқсонлари ва б.) II. Кечиш интенсивлиги бўйича: 1. Функционал – енгил шакли, фақат гемодинамик ўзгаришлар билан кечади. 2. Метаболик – чуқур гипоксия барча алмашинув жараёнлари бузилиши билан кечади, аммо қайтар жараён. 3. Деструктив – оғир гипоксия, ҳужайра даражасидаги қайтмас жараён. III.Ривожланиш механизми бўйича: 1. Артериал-гипоксик а) гипоксик, бачадон-плацента қон айланиши тизимига кислород келишининг бузилишининг асорати. б)трансплацентар- фетоплацентар комплекснингбарча функциялари бузилиши. 2. Гемик а) анемик; гемолитик ва постгеморрагик. б) фетал гемоглобиннинг кислородга ўхшашлиги камайиши натижасида. 3. Ишемик а) юрак ва йирик қон томирлар ривожланиш нуқсонларида, юрак ритмининг оғир бузилишларида, миокард қисқарувчанлиги бузилиши ва юракдан қон ҳайдалиши камайганда, б)қон томирлар қаршилиги юқори бўлганда ҳамда қоннинг реологик хусусиятлари ўзгарганда. 4.Аралаш. IV. Ривожланиш сабаблари бўйича: 1. Плацента олди а) Сурункали кислород етишмовчилиги – юрак-қон томир тизими касалликларида б) кислород ташилиши етишмовчилиги – анемия, гестозлар, шок. 2. Плацентар а) Қон томирлар окклюзияси – плацента инфарктлари (гестозлар, муддатидан ўтган ҳомиладорлик ва б.) б) Қон томирлар қаршилгининг ортиши (гидрамнион, кўпҳомилалик) в) Плацентар мембрана ўзгаришлари (гестозлар, муддатидан ўтган ҳомиладорлик) г) Умумий плацентар қон айланишдан плацентанинг бир қисми тушиб қолиши (йўлдошнинг олдтнда келиши, НЖЙМК) д) Пацента нуқсонлари 3.Плацентадан кейинги сабаблар – чақалоқларда кислородни ўзлаштиришнинг етишмовчилиги (ҳомила гипертермияси, ацидоз, она гипертермияси, кўпҳомилалик, йирик ҳомила). Download 39.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling