Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

2.2. Дендробионтлар – бу гуруҳга мансуб турлар одатда дарахтларда учрайди. Бизнинг 
тадқиқотларимиз фақат донли экинлар, маълумки бу ўсимликларнинг ҳаётий формаси фақат 
ўт ўсимликларга киради, лекин кузатувларимиз натижасида ғалла агроценозларда Miridae 
оиласининг бир авлод (Trigonotylus) га мансуб битта тур, яъни Trigonotylus cаelestialium тури 
учраши аниқланди. Бу турни ғалла агроценозида учрашига сабаб, дала майдони атрофидаги 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
103
бошқа агроценозлардан миграция қилишидир. Бундан ташқари, бу турнинг озиқланиши кенг 
олигофаглар гуруҳига мансуб. 
2.3. Герпето-хортобионтлар – бу турлар ўсимлик қолдиқлари бор бўлган майдонларда 
учрайди. Бу гуруҳга Lygaeidae оиласининг 1 авлод (Lygaeus) га мансуб 1 – тур: Lygaeus 
equestris ва Rhyparochromidae оиласининг 1 авлод (Emblethis) га мансуб 2 та тур: Emblethis 
ciliatus хамда Emblethis denticollis киради.
2.4. Хорто-тамнобионтлар – бу гуруҳга мансуб турлар одатда ўт ва бута 
ўсимликларининг қатламлари орасида ҳаёт кечиради ва учрайди. Бу гуруҳга Miridae 
оиласининг 1 авлод (Lygus) га мансуб 1 – тур: Lygus rugulipennis киради. 
2.5. Дендро-тамнобионтлар - бу гуруҳга мансуб турлар буталар ва дарахтлар орасида 
ҳаёт кечиради ва учрайди. Бу гуруҳга Pentatomidae оиласининг 1 авлод (Palomena) га мансуб 
1 – тур: Palomena prasina киради.  
3). Псаммобионтлар – бу гуруҳга мансуб турлар қумлоқ тупроқда учрайди. Тадқиқот 
натижаларига кўра, бу гуруҳга Cydnidae оиласининг 2 авлод (Byrsinus, Stibaropus) га мансуб 
икки тур: Byrsinus fossor ва Stibaropus hohlbecki аниқланди. 
1 ва 2 - жадвалларда хамда 1 - расмда келтирилган маълумотларнинг таҳлил 
натижаларига асосида, ғалла агроценозларида қуруқликда яшовчи ҳемиптералар орасида, ҳаёт 
шакллари бўйича турлар сони жиҳатидан энг кўп турларни қамраб оладиган гуруҳ бу 
хортобионтлар эканлиги ўрганилди ва тасдиқланди.
Жадвалларда кўрсатилган натижаларга кўра, хортобионтлар гуруҳига мансуб вакиллар 
49 турни, фоиз кўрсаткичлар кесимида келтирилган маълумотларда эса жами таҳлил этилган 
65 турларнинг энг кўп қисмини, яъни 75,4% ни ташкил этиши кўрсатилган.

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling