Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
165
деҳқончиликка тортилган, лекин ҳамма жойда ҳам улар қишлоқ ҳўжалигига яроқли эмас. 
Мирзачўлни оммавий суғориш жараёнида бир қисм бу тупроқлар гидроморф ривожланишга, 
бир қисми автоморфдан яримгидроморф ривожланиш босқичларига ўтиб кетмоқда.
Тупроқ-мелиоратив ҳолати ва унинг унумдорлиги тупроқларнинг механик таркибига 
бевосита боғлиқ. Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалик суғориладиган ерларининг 53,6 фоизи 
ўрта қумоқли, 31,3 фоизи енгил қумоқли, 8,0 фоизи оғир қумоқли, 6,1 фоизи қумлоқли, 0,8 
фоизи лойли ва 0,2 фоизи қумли механик таркибга эга бўлиб, бу ерлар қулай сув-физик 
хусусиятларга эга. Уларнинг бу хусусиятлари мелиоратив тадбирларни ва тупроққа ишлов 
бериш ишларини амалга ошириш учун мақбул бўлиб, ўсимликларни нормал ўсиши учун зарур 
бўлган қулай сув, ҳаво ва озиқа режимларини яратиш имкониятларини беради. 
Вилоят суғориладиган умумий ер фондида (303,7 минг/га) тўқ тусли бўз тупроқлар 0,9; 
типик бўз тупроқлар-10,2; оч тусли бўз тупроқлар-3,6; ўтлоқи-бўз тупроқлари-5,9; бўз-ўтлоқи 
тупроқлар-67,9; ўтлоқи тупроқлар-9,5 ва ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар-1,7 ва ботқоқ-ўтлоқи 
тупроқлар эса 0,4% майдонларни эгаллаган. 
Хулоса: Хулоса қилиб айтганда, Мирзачўл ва Жиззах чўли суғориладиган 
тупроқларининг унумдорлик даражасини пасайтирувчи энг асосий омил иккиламчи 
шўрланиш жараёнларидир. Шу сабабли бу ерларда коллектор зовур тизимларининг фойдали 
иш коэффициентини ошириш, мелиоратив тадбирларни ўз вақтида ва пухта амалга ошириш 
муҳим аҳамиятга эга. Шуни ҳам айтиш жоизки, сўнги йилларда олиб борилаётган илмий-
амалий тадқиқотлар бу ҳудудлар суғорилдаиган тупроқларида эрозия жараёнлари, гумус ва 
озиқа моддалари миқдорининг камайишини ҳам кўрсатмоқда. 
Ҳозирги даврга келиб суғорма деҳқончилик таъсирида вилоят ҳудудларида, жумладан 
Мирзачўлда, грунт сувларининг сатҳи кўтарилиб, уларнинг минерализация даражаси ошиб 
бормоқда. Бу ҳолатнинг асосий сабаби ҳудудда грунт сувларининг табиий оқими 
чегараланганлиги ва айни пайтда суғориш техникаси ва технологияларига риоя қилинмаслик 
ва суғориш меъёрларига эътиборсизлик ҳамда коллектор-зовур тизимларининг талаб 
даражасида эмаслигидир. Натижада минераллашган грунт сувлари таркибидаги тузлар 
тупроқнинг юқори горизонтларига кўтарилиб, иккиламчи шўрланиш жараёнлари кучаймоқда.

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling