Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________
189 ундан тайёрланган нон маҳсулотлари ва хамир овкатлар, агар қаттиқ буғдой уни бўлса, макарон ва вермишел хамда кондитер маҳсулотлари сифатсиз бўлади. Физиологик етилмаган буғдой дони ун чиқиш микдорига сезиларли холда салбий таъсир этмасада, унинг сифатини паст бўлишига олиб келади ёки хамир сифатсиз бўлади. Дон ёки уруғни физиологик етилишида жуда хам мураккаб биологик ва физиологик жараёнлар кечиб, шулардан энг муҳими оқсил моддаларнинг гурухларга ажралишидир. Б ундай жараёнлар қуруқ уруғда, хатто янги ҳосилдан тайёрланган унда анча суст ўтиб, оқсилли моддаларни гурухларга ажралиши бир неча ой ва хатто бир йилгача давом этиши мумкин. Буғдой ва бошқа ғала экинлар дони ва уруғини физиологик етилиш муддати қатор омилларга жумладан: экин ва навнинг биологик, экологик, тузилиши, ташқи шароитга, уруғнинг намлиги ва муртакдаги хужайраларнинг гидрофоб ёки гидрофиллик хусусияти камида метоболитлар активлиги ва сустлигига боғлиқдир ( Махамматова, 2006). Уруғ пишган бўлса кам, лекин физиологик етилмаган бўлиб, унувчанлиги паст боғлиқ. Бундай уруғларни экиш хавфли, уруғлар бир вактда қийғос униб чиқмайди. Майсаларнинг сони сийраклашади ва вегетация даври чузилади. Униб чикмаган уруғлар бўртиши, совуқ уриши натижасида нобуд боғлиқ. Шунинг учун, янги ҳосил уруғлари тиним даврини албатта ўтишлари зарур. Бу айниқса келгуси ҳосилни ҳал қиладиган тадбирдир. Тажрибамизда пишган, аммо физиологик етилиши давом этаётган уруғларнинг унувчанлигини ҳар 10 кундан кейин аниқлаганимизда ўрганилган навлар бўйича фарқлар қайд этилди. 21 июлгача буғдойни Санзар-8 ва Унумли буғдой навлари уруғларини унувчанлиги давлат андозалари талабларига жавоб берди (95% ). (1 -жадвал). Краснодар ўлкасида яратилган буғдой навларида Ўзбекистонда яратилган навларга (Санзар-8, Унумли буғдой) нисбатан тиним даврини чўзилиши кузатилди (5.1.2-жадвал). 10 июлда навларни унувчанлиги 11,3% (Кўпава), 24,7% (Деметра), 21 июлда 23,7% (Кўпава), 42,6% (Деметра), 2 августда 67,3% (Половчанка), 89,7% (Деметра) ва 13 августда 95% (Княжна), 96,3% (Деметра) гача бўлиши аниқланди. Краснодар ўлкасида яратилган буғдой навлари бўйича энг юқори натижалар Деметра навида кузатилди. Буғдой навларини тиним даври 66 кундан (Санзар-8) 80 кунгача (Княжна) |чўзилди. Ўзбекистонда яратилган буғдойни Санзар-8 ва Унумли буғдой навларини тиним даври энг қисқа (66 ва 69 кун) бўлиши қайд этилди. Download 7.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling