Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-жадвал Дурагайлашда қатнашган навларда қимматли хўжалик белгиларини кўрсаткичлари Қимматли хўжалик белгилари Навлар С-6524 st
- Тола сифати.
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________
209 таққослаб ўрганилди. Вегетация даври бўйича ўрганилган навлари андоза навга яқин ва андоза нав даражасида бўлди. Андоза сифатида иштирок этган ғўзанинг С-6524 навида ушбу кўрсаткич 118,0-122,0 кунни ташкил этган бўлса, чатиштиришда иштирок этган навлар орасида энг яхши натижа PoliTexSirdaryo навида кузатилиб, унинг натижаси 116,0-118,0 кунни ташкил этди. Бу кўрсаткич андоза С-6524 навига нисбатан сезиларли равишда ижобий эканлигини кўрсатди. Пахта ҳосилдорлиги бўйича ўрганилган навларнинг кўрсаткичи андоза навга нисбатан 2,5-4,7 ц/га юқори бўлди. Ўрганилган навларнинг ҳосилдорлиги ўртача 38,0-40,7 ц/га ни ташкил этиб, энг юқори натижа С-5727 ва Гулистон навида кузатилгани ҳолда бошқа навлар ҳам кескин фарқланмади (1-жадвал). 1-жадвал Дурагайлашда қатнашган навларда қимматли хўжалик белгиларини кўрсаткичлари Қимматли хўжалик белгилари Навлар С-6524 st Гулистан С-5727 PoliTexSirdaryo Юксалиш Вегетация даври давомийлиги (кун) 118-122 119-122 116-118 116-118 117-120 Пахта ҳосилдорлиги ц/га 34,5-36,0 38,5-40,0 39,0-40,7 38,0-39,5 38,5-39,4 Тола ҳосили ц/га 9,3-9,7 17,0-19,0 17,0-18,0 17,0-18,0 17,0-18,0 Бир дона кўсакдаги пахта вазни г. 5,6-5,8 7,2-7,8 6,1-6,5 6,9-7,2 6,0-6,4 Тола чиқими % 35,8-36,1 38,5-39,2 38,2-38,5 38,0-39,0 42,0-44,0 1000 дона чигит вазни г. 121-126 132-135 130-135 132-138 118-120 Тола ҳосилдорлиги бўйича ҳам барча навлар андозадан устун келди айниқса Гулистон ғўза нави 17,0-19,0 ц/га тола ҳосилини бериши Сирдарё вилоятида ишлаб чиқариш амалиётида бундай навларни экиш яхши самара бериши яна бир бор исботланди қолган барча навларимиз ҳам андоза навидан устунликни намоён қилди. Шўрланган тупроқлар шароитида юқори ҳосил олиш учун замин яратишда амалиётда экилаётган навларни бир дона кўсакдаги пахта вазнига ҳам эътибор қаратилиши бугунги кунга долзарб ҳисобланиб, тадқиқотларда ушбу белгига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Андоза С- 6524 навини бир дона кўсакдаги пахта вазни 5,6-5,8 г. бўлиб, ўрганилган навларда бу кўрсаткич 6,0 г. дан 7,8 г. гача бўлди. Энг яхши натижа Гулистон навида кузатилиб бир дона кўсакдаги пахта вазни 7,2-7,8 г.ни ташкил этди. Шу билан бирга тола чиқими ва 1000 дона чигит вазни белгилари ҳам мос равишда андоза навдан устунликни намоён қилганлиги аниқланди. Бу икки белги ўртасида тескари корреляцион боғлиқлик мавжуд бўлиб, лекин олинган натижаларга кўра бу боғлиқликларни бартараф этишга эришилганлиги ва навларнинг ҳар иккала белги бўйича кўрсаткичи юқори бўлганлигини кўриш мумкин. Яъни навларга хос равишда тола чиқими 38,0-44,0 % ни ташкил этган бўлса, энг юқори тола чиқими Юксалиш ғўза навида кузатилди. 1000 дона чигит вазни 118,0-138,0 грамм оралиғини ташкил этди. Андоза навида ушбу кўрсаткич 121-126 грамм бўлди. Тола сифати. Чатиштиришга жалб қилинган навларни қимматли хўжалик белгилари юқори бўлиши билан бир қаторда тола сифат кўрсаткичлари жаҳон андоза талабларига жавоб бериши зарур. Шуни инобатга олган ҳолда,чатиштиришда иштирок этган навлар тола сифатига алоҳида аҳамият берилган ҳолда унинг сифат кўрсаткичлар таҳлил қилинди (2-жадвал). Download 7.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling