Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

 
Тадқиқотнинг 
долзарблиги
Ўзбекистон 
Республикаси 
президенти 
Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомидаги 
кенгайтирилган мажлисда “Сирдарё вилояти шароитида шўр тупроқ шароитларига чидамли 
ўсимликларни етиштириш” бўйича ўз фикрини билдириб ўтди. 
Мирзачўл минтақаси тупроқ иқлим шароитида ғўзанинг тола технологик кўрсаткичлари 
бўйича жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган IV–типга мос, тола чиқими 40% дан 
юқори бўлган, текстелбоп ўрта толали ғўза навларини яратиш. 
Илмий изланишлар селекция услубларини қўллаш асосида ғўзанинг яратилган янги 
намуналарини, ўсимлик маҳсулдорлигини, тезпишарлигини ҳамда биотик ва абиотик омиллар 
таъсирига бардошлилигини ошириш ҳамда селекция ишларини муайян шароитда мунтазам 
давомийлигини таъминлаш ушбу муаммони ечишга асос бўлади.
Хукуматимиз томонидан тупроқ унумдорлигини ошириш масалаларига жиддий эътибор 
қаратилиши, яъни ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди ташкил қилинганлиги 
ҳисобига суғориладиган ерларнинг бонетитети мамлакат бўйича 1,5-2,5 баллга ошган. 
Республикамиз суғориладиган ер майдонлари 4,3 млн гектар бўлиб, унинг 44,7 фоизи ҳар хил 
даражада, жумладан 31,0 фоизи кучсиз, 11,9 фоизи ўртача, 1,9 фоизи эса кучли шўрланган 
ҳисобланади. Маълумки, кучсиз даражада шўрланган тупроқ шароитида экин ҳосилдорлиги 
10-20 фоиз, ўрта даражада 20-50 фоиз, кучли даражада эса 50-80 фоиз камайишига олиб 
келади. Ушбу шароитларда қишлоқ хўжалик экинларидан, жумладан ғўзадан юқори ҳосил 
олишнинг асосий омилларидан бири, минтақанинг иқлим ва шўрланган тупроқ шароитларига 
бардошли, тезпишар, сермаҳсул, тола сифати IV саноат типига жавоб берадиган, текстилбоп 
ғўза навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бугунги куннинг долзарб 
масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. 
Адабиётлар шарҳи. Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги ўсимликшунослик ва 
дехқончиликнинг долзарб вазифаларидан бири давлатимиз томонидан ғўзанинг серҳосил, 
тезпишар, юқори тола чиқими ва сифатига эга, вилт касаллиги ва турли қишлоқ хўжалик 
зараркунандаларига, шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли бўлган янги навларини яратишга 
жуда катта эътибор бериб келинмоқда, чунки бу соҳа республикамизнинг асосий иқттисодий 
негизларидан ҳисобланади. Маълумки, ҳозирги даврда ишлаб чиқаришда экилаётган ғўза 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling