Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023  
208
навлари, асосан, геном ичи дурагайлари ва навлараро чатиштириш орқали яратилган бўлгани 
учун, уларга хос қимматли-хўжалик белгиларини, селекцион услублардан фойдаланган ҳолда, 
тубдан ўзгартириш қийин [6; 8-9-б.; 5; 33-42-б.].
Бундан ташқари, охирги пайтларда, ғўза касалликларининг янги ирқлари ва 
зараркунандаларнинг янги популяцияларининг пайдо бўлиши, экологик муҳитнинг бузилиши 
(тупроқ шўрланишининг ошиши, сув танқислиги ва бошқалар) селекция ва генетика фанлари 
олдига долзарб масала, яъни селекция учун юқорида кўрсатилган омилларга чидамли янги 
донорларни қидириш ва улар асосида янги ғўза навларини яратиш заруриятини қўйди. Шуни 
назарда тутиб, мазкур долзарб масалани ҳал қилишда, ҳозирги пайтда ишлаб чиқаришда кенг 
қўлланиб келинаётган, маданий G.hirsutum L., G. barbadense L. турлари, ҳамда ғўза 
коллекциясидаги ёввойи, ярим ёввойи турларнинг потенциалидан кенг фойдаланиш, ижобий 
генлар мажмуасига эга бўлган янги донорларнитопиш имкониятини яратади.
Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра, ғўзанинг миқдорий белгилари билан 
Мендель генетикаси белгиларининг асосий фарқи аниқланган бўлиб, миқдорий белгилар 
ташқи муҳит таъсирига қараб ўзгариши мумкин [3; 74-92-б.]. Улар бир ген билан эмас, балки 
бир гуруҳ генлар билан бошқарилиши, ҳамда уларнинг юзага чиқишида генетик 
қонуниятларга оид бўлмаган бошқа омилларининг (тупроқ шўрлиги, қурғоқчилик, интенсив 
агротехникв ва бошқа омиллар) ҳам ўзаро таъсири муҳим роль ўйнайди [4; 118-119-б.; 10; 135-
144-б.]. Хусусан, Т.Топиволдиев, З.Раҳмоновларнинг тадқиқотларида ғўзанинг кўпчилик 
бошқа қимматли-хўжалик белгилари билан эртапишарлик ўртасида тескари ва кечпишарлик 
билан тўғри корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланган бўлса [7; 78-79-б.], тезпишарлик 
билан ҳосил шохларининг сони орасида боғлиқлик йўқлигини, тезпишарлик билан кўсак сони 
ва ҳосилдорлик ўртасида ўртача салбий боғлиқлик мавжудлигини аниқлашган [8; 86-88-б.; 9; 
34-35-б.]. Кўплаб ёввойи ва ярим ёввойи ғўза турлари ва уларни ўзаро чатиштириш 
натижасида олинган Ғ
1
, Ғ
2
дурагайларида биринчи ҳосил шохининг жойлашиши ва уларнинг 
ирсийланишини ўрганган. Унда биринчи ҳосил шохининг жойлашиши бир популяция ичида 
ҳам бир хил мувозанатда эмаслиги ва унинг айнан эртапишарликка таъсири доимий бўлиб 
қолмаслиги қайд қилинганган [1; 260-б.]. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling