Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг буйруғИ
Download 45,06 Kb.
|
2 5314398674426528527
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқарма бошлиғи (Имзо) Х.Бектемиров
Хоразм ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ БУЙРУҒИ Вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифати аҳволини ўрганиш, тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамасининг таълимга оид фармон, қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, таълим-тарбия сифати аҳволини ўрганиш, таълим–сифат самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиш ҳолатини ўрганиб чиқиш хамда методик ёрдам уюштириш мақсадида буюраман: 1. Вилоят халқ таълими бошқармасининг вилоят умумтаълим мактабларини таълим -тарбия холатини жойида ўрганиш мақсадида 2019 йил 15 январдан бошлаб бошқарма ишчи гурухи томонидан танқидий-таҳлилий ўрганиш ташкил қилинсин. 2. Ушбу масалаларни тайёрлаш ҳамда таълим муассасаларининг таълим -тарбия ҳолатини жойида ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, ўрганиш юзасидан саволнома 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Ишчи гуруҳи раиси (Қ.Зариповга)ларга: таълим муассасаларини таълим-тарбия ҳолатини саволнома асосида жойида ўрганиш ва ҳар бир таълим муассасаси бўйича таҳлилий маълумотнома ва электрон вариантда расм (фотолавҳа) тайёрлаш; -ўрганилган масалалар юзасидан тайёрланган маълумот асосида туман(шаҳар) халқ таълими бўлимилари кенгайтирилган йиғилишларида мухокама қилиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш вазифалари топширилсин. 4. Туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирларига: - жойларда таълим муассасаларини таълим -тарбия ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳига шарт-шароитлар яратиш вазифаси юклатилсин. 5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Бошқарма бошлиғи (Имзо) Х.Бектемиров Урганч ш., 2019 йил 9 январ 2 -сон Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 9- январдаги 2 -сонли буйруғига 1-илова Таълим муассасаларида олиб борилаётган таълим -тарбия сифат ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ТАРКИБИ
Download 45,06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling