Хоразм вилояти Урганч шаҳар прокуратурасига Урганч шаҳар, Зиёкор маҳалласида яшовчи Пенсияонер – ўқитувчи, фуқаро Қ. Халбаева томонидан адолат истаб


Download 18.29 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi18.29 Kb.
#1194619
Bog'liq
Шикоят хати 2


Хоразм вилояти
Урганч шаҳар прокуратурасига



Урганч шаҳар, Зиёкор маҳалласида яшовчи Пенсияонер – ўқитувчи, фуқаро Қ.Халбаева томонидан адолат истаб
ШИКОЯТ АРИЗА
Мана 3 йилдан ортиқ вақт давомида, адолат истаб ёзмаган идорам қолмади. Турмуш ўртоғимнинг кўнгли ўксик олтита болаларини ўзимнинг болам деб катта қилдим. Турмуш ўртоғим вафот этгандан кейин, унинг мулкига нисбатан ваколатимни ўгай ўғлим Равшанбекка берганимдан кейин, мана 4 йилдан буён турли ноқонуний ишлари кўпайиб кетмоқда. Жумладан,
- Уч йил давомида мажорали, низоли бўлган мулк (“Гурганч” хусусий босмахонаси) яни “Гурганч” хусусий босмахонаси суд жараёнлари давом этаётган бўлишига қарамай, ушбу жараёнларда иштирок этиб келаётган нотариус Қувондик Курязов ёрдамида Равшанбек томонидан ушбу мулкнинг ярми сотилган (1-илова);
- ушбу мулк низоли эканлигини била туриб, нотариус Қурязов Қувондиқ ушбу мулни банкка гаровга қўйиб, шартномани тасдиқлаб берган
ва саноат қурилиши банкидан 500 минг доллардан ортиқ катта миқдорда кредит олинган. Шу жойда битта деталга алоҳида эътибор беришингизни сўрайман. Ушбу “Гурганч” хусусий босмахонаси суд жараёнида давлат стандартлари эксперти Сапаев Хамид томонидан тахминан 9 млн сўм билан баҳоланган, лекин банкдан кредит олишда ушбу мулкни юқоридаги давлат стандартлари идоралари томонидан қайта баҳоланиб, гаров сифатида фойдаланиб, 500 минг доллар Саноат қурилиш банкидан олинган (2-илова).
Лекин бу ишларга 3 йил давомида бирорта судя ва ушбу ишни ўрганувчи мутасаддилар идоралар томонидан бирорта эътироз билдирилмади, қўпол қилиб айтганда ўзибўларчилик ёки еган оғиз уялар каби ҳолатга ташлаб қўйилди.
- Равшанбек 3та огайниси билан Ўзсаноат қурилиш банки томонидан
олинган 1 млн долларга чет элдан иссиқхона олиб келинган деб ҳужжатлар расмийлаштирилган. Лекин аслида ушбу импорт иссиқхона республикага олиб келинмаган, балки давлат мулки бўлган 1 млн АҚШ доллари банк ходимлари билан ҳамкорликда ўзлаштириб юборилган. Қўпол қилиб айтган-да талон-тарож қилинган.
Юқорида такидлаб ўтган 4 та йўналиш бўйича текширув ва суриштирув ҳамда тергов ишлари ўтказиб, адолатни қарор топширишингизни сўрайман.
Урганч шаҳар, Зиёкор маҳалласида участка милиционери томонидан ўтказилган текширувдан умуман норозиман. Аризада келтирилган важлар тўлиқ ўрганилмаган, шу бўйича ҳам мутасадди бўлган участка милиционерига тегишли чора кўришингизни сўрайман.
Суриштирув ва тергов ишлари олиб боришда зарур бўлган материаллар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилади.
Тел: 97-517-07-61 ўзимники, 99-791-13-16- жияним Феруз
Ҳурмат билан,

_______________ 2022 йил 27 май
Download 18.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling