Инвестиция тушунчаси.«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир.
Инвестициянинг шартли равишда учта турини ажратиш мумкин:
Молиявий инвестициялар таркибига махаллий ва хорижий мамлакатларнинг пул бирликлари, банклардаги омонатлар, депозит сертификатлар, акциялар, облигациялар, векселььлар ва бошқа қимматли қоғозлар щамда тенглаштирилган бойликлар киради.
Моддий инвестициялар таркибига асосий фондлар, яъни бинолар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа турдаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг актив ва пассив қисмлари киради.
Ақлий (интеллектуал) инвестициялар миқдори жуда ранг-барангдир, яъни улар мулкий щуқуқлар шаклидаги инвестициялар ақлий мехнатга оид шаклдаги инвестициялар ва табиий ресурслардан фойдаланиш шаклидаги инвестициялардан иборат.
Инвестициялар ялпи ва соф инвестицияларга ажратилади. Ялпи инвестициялар – бу ишлаб чиқариш воситаларининг истеъмол қилинган қисмини қоплаш ҳамда уларни қўшимча ўсиши мақсадида ишлаб чиқариш жамғармалари ва аҳоли маблағлари қўйилмаларидир. Соф инвестицияларни аниқлаш учун ялпи инвестициялардан амортизация ажратилади.
Инвестиция киритишда, аввало:
- инвестиция фаолияти субъектларнинг мустақиллиги ва ташаббускорлиги;
- киритилаётган моддий неъматларга инвестиция мақомини бериш (фуқаро ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун олган буюмлари инвестиция бўла олмайди);
- қонун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш имконияти яратилиши зарур бўлиб ҳисобланади.
Хорижий инвесторлар хукуклари.
Do'stlaringiz bilan baham: |