Хорижий инвестицияларнинг мамлакат иқтисодий ривожланишдаги ўрнини
Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Download 28.45 Kb.
|
Investitsiya yakuniy javoblari 1-10 gacha
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-модда. Инвесторнинг мажбуриятлари.
- Бевосита инвестициялар
- Портфель инвестициялар
- Бевосита ва портфель инвестициялар ўртасидаги фарқлар. Бевосита инвестициялар
- Портфель инвестициялар
Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни. Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган. Инвесторнинг ҳуқуқлари. Инвестор:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган инвестиция фаолиятини эркин амалга оширишга, инвестиция қилишни амалга ошириш ҳажмларини, турларини, шаклларини, соҳасини ва йўналишларини мустақил равишда белгилашга; инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузишга; ўз инвестицияларига ва инвестиция фаолияти натижаларига эгалик қилишга, улардан фойдаланишга ҳамда уларни тасарруф этишга, шунингдек инвестиция фаолияти натижаларини сотишга ва олиб чиқишга; инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадларни солиқлар, йиғимлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар (бундан буён матнда солиқлар ва тўловлар деб юритилади) тўланганидан сўнг мустақил ва эркин тарзда тасарруф этишга; ўзи қабул қилган барча турдаги мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг таъминоти сифатида ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан фойдаланишга; ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция (экспроприация) қилинган тақдирда муносиб компенсация олишга; кредитлар ва қарзлар тарзидаги пул маблағларини жалб этишга; давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли. 10-модда. Инвесторнинг мажбуриятлари. Инвестор: солиқлар ва тўловларни тўлаши; инвестиция қилиш муносабати билан ўзи қабул қилган шартнома мажбуриятларини бажариши; қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан рақобат тўғрисидаги, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги, инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги, меҳнат тўғрисидаги, шаҳарсозлик тўғрисидаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек техника хавфсизлигига, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этиши; шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли инвестиция фаолияти иштирокчисига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаши; ваколатли давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасида қўйиладиган талабларини бажариши шарт. 11-модда. . Инвестиция фаолиятини қандай молиялаштириш манбалари мавжуд? Bozor iqtisodiyoti sharoitida korxonalarning asosiy va aylanma ishlab chiqarish fondlariga investitsiyalarni moliyalashtirishning o`ziga xos manbalari shakllantirilgan bo`lib bunday manbalari korxonalarning o`z o`zini moliyalashtirish tamoyillariga asoslangan holda quyidagi manbalari mavjuddir: 1. Korxona va jismoniy shaxslar jamgarmalari; 2. Bank kreditlari xisobiga moliyashtiriladigan investitsiyalar: a) Xorijiy investitsiyalar b) Davlat byudjeti va byudjetdan tashkari fondlar mablag`lari xisobiga moliyalashtiriladigan investitsiyalar. Investitsiya loyihalarini moliyalashtirish. Usullar: O’z – o’zini moliyalashtirish, Aksionerlashtirish, Kreditlashtirish, Byudjetdan moliyalashtirish, Lizing orqali moliyalashtirish, Venchurli moliyalashtirish, Loyihaviy moliyalashtirish. Manbalar: Korxonananing o’z mablag’lari, Korxonaning qarz mablag’lari, Jalb qilingan mablag’lar, Byudjet mablag’lari, Chet el investitsiyalari va kreditlari, Lizing. Тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларнинг фарқи нимадан иборат. . Мақсадига кўра, хорижий инвестициялар бевосита ва портфель инвестицияларга булинади. Бевосита инвестициялар ё тугридан-тугри хорижий инвестициялар (ТТХИ) – бу капитални туғридан-туғри экспорти бўлиб, инвестиция киритувчига шу корхона устидан назорат килиш хуқуқини беради. Хорижий инвесторлар томонидан назорат килиш хуқуқини белгиловчи курсаткич сифатида улар эга бўлган акционерлик капиталининг хиссаси курсаткичидан фоидаланилади. Портфель инвестициялар (portfoIio investments) - шундай инвестицияларки, бунда капитални даромад олиш мақсадида корхоналарнинг акциялари, облигациялари ва бошка қимматли қоғозларини сотиб олиш учун сарфланади. Бевосита ва портфель инвестициялар ўртасидаги фарқлар. Бевосита инвестициялар: Хорижий фирма устидан назорат урнатиш; Хорижда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва олиб бориш; а) хорижий фирмага тулик эгалик килиш, б) акциялар назорат пакетини сотиб олиш (ХВЖ низомига биноан компания акционер капиталининг 25%дан кам булмаслиги керак); Тадбиркорлик фаолияти фойдаси, дивидендлар. Портфель инвестициялар: Юкори фойда олиш; Хорижий қимматбахо қоғозларини сотиб олиш; Хорижий фирма акционер капиталининг 25%дан (АКШ, Япония, Германияда 10%дан) камини сотиб олиш; Дивидендлар, фоизлар. . Инвестицион жозибадорлик нималарни англатади. Investitsion jozibadorlik o‘zida mintaqaning ishlab chiqarish omillari bilan ta'minlanganligini hamda iqtisodiy – ijtimoiy ko‘rsatkichlarini ifodalovchi ishlab chiqarish, ishchi kuchi, tabiiy, iste'mol, infratuzilmaviy, institusional, intellektual, innovasion, moliyaviy kabi salohiyatlarni qamrab oladi. investisiya muhiti o‘zida mamlakat (yoki mintaqa) iqtisodiyotiga investisiyalashni jozibadorligi va maqsadga muvofiqligini aniqlab beruvchi ijtimoiy, iqtisodiy, huquqiy, siyosiy, tashkiliy va boshqa shart-sharoitlar majmuasining tasnifini umumlashtiradi. Тобора одимлаётган глобал иқтисодиётда инвестицияларга бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносиблик, инвестициялар оқимининг тараққий этган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига ўтиш йўналиши тенденциялари ҳукм сурмоқда. Натижада ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши кескин ошиб бормоқда. Бу ҳол ўз навбатида, ривожланаётган мамлакатлар учун инвестицион жозибадорликни ва инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, инвестиция фаолиятини молиявий бошқаришни такомиллаштириш заруратини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Мустақиллик йилларида республикамиз иқтисодиётини тубдан ўзгартириш, шу билан бир қаторда, барқарор ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашнинг асосий шарти бу инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, инвестицион фаолиятни кафолатлаш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида давлатнинг бош ислоҳотчилиги асосида тартибга солиш, шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда ва унинг ҳудудларида йиллик инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга изчил татбиқ этиш чора-тадбирлари амалга оширилди. Миллий иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларнинг эркин кириб келиши ва инфратузилманинг халқаро талаблар асосида шаклланишини таъминлаш мақсадида институционал ўзгаришлар, яъни меъёрий ҳужжатлар, стандарт ва талаблар ишлаб чиқилди, бошқарув тузилмалари такомиллаштирилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўсишининг сабабларини кўрсатинг. Download 28.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling