Хорижий инвестицияларнинг мамлакат иқтисодий ривожланишдаги ўрнини
Download 28.45 Kb.
|
Investitsiya yakuniy javoblari 1-10 gacha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бевосита инвестициялар
- Трансмиллий капитал куйилмалари
Бевосита инвестициялар ё тугридан-тугри хорижий инвестициялар (ТТХИ) – бу капитални туғридан-туғри экспорти бўлиб, инвестиция киритувчига шу корхона устидан назорат килиш хуқуқини беради. Хорижий инвесторлар томонидан назорат килиш хуқуқини белгиловчи курсаткич сифатида улар эга бўлган акционерлик капиталининг хиссаси курсаткичидан фоидаланилади. Бу курсаткич жахон андозалари ва талаблари буйича, шу жумладан, АКШ, Туркия, Россияда камида 10% белгиланган.
Бевосита инвестициялар икки гурухга булинади: 1. Трансконтинентал капитал куйилмалар. 2. Трансмиллий куйилмалар. Трансконтинентал капитал куйилмалар - инвестиция киритиш учун кулай бозор шароити бўлган холда бошка бир давлат ёки континентдан инвестиция экспортини амалга оширишдир. Асосий мақсад – бозорни эгаллаш ва шу континентда янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Трансмиллий капитал куйилмалари асосан кушни давлатларга амалга оширилади. Бундан асосий мақсад – бош компанияга нисбатан килинадиган капиталнинг харакатини минимум даражада амалга ошириш. Бевосита инвестициялар икки мақсадга йуналтирилади: 1. Янги компания ташкил этиш. 2. Банкрот бўлган компанияларни харид килиш. Хорижий инвестициялар қандай усуллар билан тартибга солинади. Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари тўғрисида", "Чет эллик инвесторлар хуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўгрисида" (1998), "Инвестиция ва инвестицион фаолияти тўгрисида"ги (25.12. 2019 й.) қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари унинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Барча хорижий инвестицияларгарга нисбатан давлат ҳар қандай чеклашларни амалга ошириш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради, чунки бу миллий иқтисодий ҳавфсизлик билан боғлиқ. Давлат тартибга солишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланади: 1)молиявий: жадаллаштирилган амортизация; солиқ имтиёзлари; субсидиялар, қарзлар бериш; кредитларни суғурталаш ва кафолатлаш; 2) номолиявий: ер участкалари ажратиш; зарурий инфраструктура билан таъминлаш; техник ёрдам кўрсатиш. Ахборот билан таъминлаш. Рационал инвестиция дастурини амалга ошираётган давлат ихтиёрида хуқуқий тартибга солишнинг икки воситаси мавжуд: миллий-хуқуқий ва халқаро-хуқуқий. Давлатнинг ташқи инвестиция дастури хуқуқий нуқтаи назардан хорижий инвестициялар учун қулай хуқуқий мухит яратишдан иборат бўлиб, бу миллий хуқуқий тартибот, миллий хуқуқий шакллар ва нормалардан (конунлар ва бошка меъёрий актлар) хамда халқаро-хуқуқий тартибот, халқаро-хуқуқий шакл ва нормалардан (икки ва кўп томонлама шартномалар ва битимлар) фойдаланишни назарда тутади. Буларнинг барчасида хам ички хам ташқи инвестиция сиёсатлари хисобга олиниши шарт. . Инвестициянинг шартли равишда қандай турларини ажратиш мумкин. Инвестициянинг шартли равишда учта турини ажратиш мумкин: Download 28.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling