Молиявий инвестициялар таркибига махаллий ва хорижий мамлакатларнинг пул бирликлари, банклардаги омонатлар, депозит сертификатлар, акциялар, облигациялар, векселььлар ва бошқа қимматли қоғозлар щамда тенглаштирилган бойликлар киради.
Моддий инвестициялар таркибига асосий фондлар, яъни бинолар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа турдаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг актив ва пассив қисмлари киради.
Ақлий (интеллектуал) инвестициялар миқдори жуда ранг-барангдир, яъни улар мулкий щуқуқлар шаклидаги инвестициялар ақлий мехнатга оид шаклдаги инвестициялар ва табиий ресурслардан фойдаланиш шаклидаги инвестициялардан иборат.
Инвестициялар ялпи ва соф инвестицияларга ажратилади. Ялпи инвестициялар – бу ишлаб чиқариш воситаларининг истеъмол қилинган қисмини қоплаш ҳамда уларни қўшимча ўсиши мақсадида ишлаб чиқариш жамғармалари ва аҳоли маблағлари қўйилмаларидир. Соф инвестицияларни аниқлаш учун ялпи инвестициялардан амортизация ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |