Хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича кредит шартномаси №181 сонли


Download 78.82 Kb.
bet10/22
Sana25.02.2023
Hajmi78.82 Kb.
#1230421
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Хорижий кредит линиялари ҳисобидан

2.10-модда. Кечиктирилган тўловлар
(а) Қарз олувчи белгиланган муддатларда Тўловларни тўламаган тақдирда, шунингдек, Банк ушбу Кредит шартномасининг 8.01-моддасида белгиланган кредитни муддатидан олдин ундириш (қайтариш) учун тақдим этганида, ушбу Кредит шартномаси бўйича уларни тўлаш учун белгиланган санада, Қарз олувчи мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишигача кечиктирилган ҳар бир кун учун муддати ўтган Тўлов суммасининг 0.5% миқдорида жарима тўлайди, лекин муддати ўтган Тўлов миқдорининг 1.5% дан кўп бўлмаган миқдорда.
(б) Қарз олувчи, Банкнинг биринчи талабига биноан, Қарз олувчининг айби билан Кредиторга кечиктирилган тўловларни тўлаш билан боғлиқ бўлган, Банк томонидан етказилган барча харажатларни қоплашни ўз зиммасига олади.
(в) Қарз олувчининг ушбу Кредит шартномаси бўйича кечиктирилган тўловлари Банкнинг талабига биноан дарҳол тўланиши лозим.
(г) Банк Кредит шартномасига асосан тўлов муддати келган кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва/ёки бошқа ҳар қандай миқдордаги тўловларни Қарз олувчининг барча ҳисобварағларидан унинг розилигисиз акцептсиз равишда тўлов талабномаси ёки мемориал ордер орқали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 783-моддасига асосан ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
(д) Қарз олувчи шу тариқа Банкка Қарз олувчининг барча ҳисоб варақларидан олинадиган тегишли суммаларни ҳисобдан чиқариш учун сўзсиз ва қайтариб бўлмайдиган ҳуқуқ беради.


2.11-модда. Кредитни таъминлаш
(а) Қарз олувчи Банкка кредитнинг таъминоти сифатида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Аэропорт” маҳалласи Оқ йўл кўчасида жойлашган «Сурхон Бронза Тош» МЧЖ га тегишли ер участкасининг умумий майдони 17000,0 кв.м, бўлган кадастр рақами №19:10:10:01:04:0379 бўлган “Тош майдалаш заводи” биноси ер жойидан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликдаги гарови, хамда “Махсус Қурилиш ва Таъмин Бутлаш” МЧЖнинг 1 650 000 000,0 сўмдан кам бўлмаган кафиллик шартномаси, корхона таъсисчиси фуқаро Мухусинов Бахшулло Жўрабековичнинг 1 650 000 000,0 сўм миқдоридаги кафиллик шартномаси билан таъминланиши, бундан ташқари кредит маблағлари эвазига сотиб олинадиган ускуналар қарз олувчи номига расмийлаштирилгандан сўнг 15 кун муддатда кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишни таминлайди.
(б) Қарз олувчи Кредит таъминотини Кредит миқдорининг камида
125% (бир юз йигирма беш фоиз) даражасида ушлаб туришни ўз зиммасига олади.



Download 78.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling