2.02-модда. Кредит бериш шартлари
Банкнинг Қарз олувчига кредит бериш мажбурияти, мазкур Кредит шартномасининг 11.01-моддасида қайд этилган ҳар бир шартлар Қарз олувчи томонидан бажарилгандан кейингина кучга киради.
Агар молия муассасаси (Кредитор) ушбу лойиҳани молиялаштириш рад этилган ҳолларда, Банк Қарз олувчига кредит беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
2.03-модда. Тўловлар ва маҳсус хисоблар
(а) Қарз олувчи кредит маблағларини Лойиҳани амалга ошириш учун Асосий шартномага мувофиқ техних ускуналар, материаллар, ишлар ва хизматларни 100% қиймати миқдоридан фойдаланишни ўз зиммасига олади.
б) Лойиҳани амалга ошириш учун Қарз олувчига ссуда ҳисобварағи, аккредитив ҳисобварағи ва молиялаштириш учун зарур бўлган ҳар қандай бошқа ҳисобварақлар очилади. Ҳисобварақларидан тўловлар Асосий Шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.
(в) Қарз олувчи томонидан кредит маблағлари кредитдан фойдаланиш даври оралиғида, Банкнинг кредит ажратиш юзасидан мажбурияти кучга кирган вақтдан бошланади ва “02” август 2024 йилда тугайди, фақат қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда:
Асосий шартномага мувофиқ Банк барча ҳужжатларни қабул қилиб олганида;
Қарз олувчи томонидан ушбу Кредит шартномасининг барча мажбуриятларига риоя қилинганида;
ушбу Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ҳолати мавжуд бўлмаганда;
Қарз олувчи томонидан Кредитдан фойдаланиши Қарз олувчи иштирок этган бошқа бирор бир келишув шартларини бузилишига олиб келмаса;
ушбу Кредит шартномасининг 2.05-моддасига мувофиқ кредит ажратиш учун комиссия белгиланган тартибда Банкка тўланган бўлса.
Кредитни олиш санаси - иш куни бўлса.
(г) Кредитни олиш тўғрисидаги ариза Қарз олувчининг фирма бланкасида расмийлаштирилади, ушбу Кредит шартномасини имзолаган шахс (ёки бошқа ваколатли шахс) ва қарз олувчининг бош бухгалтери томонидан имзоланади ва унинг асосий муҳри билан тасдиқланади;
(д) Кредитдан фойдаланиш даври Қарз олувчининг ёзма аризасига асосан, Банк ва Кредиторнинг ёзма тасдиғи мавжуд бўлган ҳолларда узайтирилиши мумкин;
(е) Қарз олувчининг Кредитдан фойдаланиш тўғрисидаги ҳар қандай аризалари, йўриқномалари, топшириқлари ва сўровлари қайтариб бўлмайди/
Do'stlaringiz bilan baham: |