Хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича кредит шартномаси №181 сонли
Download 78.82 Kb.
|
Хорижий кредит линиялари ҳисобидан
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.08-модда. Олдиндан тўлов
2.07-модда. Тўлов
Ушбу Кредит шартномасига мувофиқ, Кредитнинг муддати 28 (йигирма саккиз) ой, яни 27.06.2024 йилгача, шу жумладан имтиёзли давр 4 (тўрт) ойни ташкил этади. (а) Қарз олувчи ушбу кредит шартномасининг № 4-иловасига мувофиқ, 4-иловада кўрсатилган кунларда қарзни АҚШ долларида тўлайди; (б) Кредит бўйича асосий қарзни тўлашнинг биринчи санаси 2022 йил "27" июн. (в) Кредит бўйича келгуси тўловларни тўлаш учун қарз олувчи қарзни тўлашдан олдин 3 ой давомида чет эл валютасидаги пул воситаларини блоклайди. (г) Имтиёзли давр тугаганидан сўнг, Банк дарҳол ушбу шартноманинг 4-сонли иловасида қайд этилган жадвалга асосан кредитнинг асосий қарз қисмини тўлаш талабини қўйяди. Мазкур тўлов жадвали Кредитор томонидан тақдим этиладиган жадвалига асосан ўзгартирилади. (д) Агар Кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Лойиҳа, Асосий Шартнома ёки унинг ҳар қандай харажатлари турлари камайтирилса, агар Банк бошқача келишувга рози бўлмаса, Кредит суммаси ҳам тегишли миқдорга камаяди, фойдаланилган сумманинг фарқи билан ва қолган қарз охирги тўлов шаклида қайтарилади. (е) Тўловлар жадвалига ўзгартириш ёки қўйимчалар киритилган тақдирда, Банк дастлабки тўлов жадвалига киритиладиган ўзгартишлар жадвалини тайёрлайди. Ушбу қайтариш жадвали Қарз олувчи учун мажбурий ва шартсиз бўлади. Тўловлар жадвали томонлар тарафидан имзоланган, муҳрланган бўлиши керак; (ж) агар ушбу моддада кўрсатилган Кредитни тўлашнинг бирон бир куни Ўзбекистон Республикасида ва / ёки АҚШда иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, у ҳолда бу тўлов кейинги иш кунида, фоизларни ҳисоблаган ҳолда тўланади; (з) Қарз олувчи Кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини Банкнинг олдиндан ёзма розилигини олмасдан бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас. 2.08-модда. Олдиндан тўлов (а) Қарз олувчи, Кредитор бошқача холатга рози бўлмаса, Асосий қарзнинг ҳар қандай миқдорини Жадвалларда белгиланган муддатлар оралиғида ҳар қандай санада банкни олдиндан хабардор қилган ҳолда, муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига эга, кредитнинг фойдаланилмаган қисми бундан мустасно, яъни: Қарз олувчи Банкни муддатидан олдин тўловни амалга оширмокчи бўлган кунидан камида 15 иш куни олдин ёзма равишда хабардор қилиши; Қарз олувчининг ушбу Кредит шартномаси бўйича ҳар қандай тўловлар бўйича муддати ўтган қарзи мавжуд эмаслиги ва Банк олдида бошқа бажарилмаган мажбуриятлари йўқлиги; Кредитни муддатидан олдин тўлаш билан бир вақтда фоизлар, комиссиялар ва бундай муддатидан олдин тўлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар тўланади; (б) Қарзни муддатидан олдин қайтарилган ҳар қандай маблағ қарздор томонидан белгиланган ва ёзма хабарномада кўрсатилган кетма-кетликда ҳисобга олинади; (в) Қарз олувчининг Кредит бўйича муддатидан олдин тўловларни амалга ошириш нияти тўғрисида хабарномалари қайтариб олинмайди; (г) Қарзни муддатидан олдин қайтарган тақдирда, Қарз олувчи бир вақтнинг ўзида Банкка муддатидан олдин тўлаш учун бундай эрта тўловни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган Банкнинг зарарларини қоплаш учун етарли миқдорда комиссия тўлайди. Муддатидан олдин тўлаш учун комиссия миқдори Банк томонидан бундай тўловни қабул қилишга розилик билдирганда хабар қилинади; (д) Муддатидан олдин қайтарилган Кредит маблағларидан қайта фойдаланиб бўлмайди. Download 78.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling