Фоизларни ҳисоблаш даври - фоизларни тўлаш санасидан бошлаб ва кейинги фоизларни тўлаш санасида тугайдиган 1 (бир) ойлик даврни англатади.
Кредитдан фойдаланиш даври - Қарз олувчи ушбу Кредит шартномаси шартларига мувофиқ Кредитдан фойдаланишга ҳақли бўлган давр, ушбу Кредит шартномаси бўйича Банкнинг ушбу Кредит шартномаси бўйича молиялаштиришни очиш мажбурияти кучга кирган пайтдан бошлаб ва "27" июл 2024 йил билан (шу жумладан) тугайди.
Тўлов - бу Кредит бўйича ҳар қандай тўловни англатади:
Асосий қарз тўловлари;
фоизлар учун тўловлар, Кредит бўйича комиссиялар;
пенялар, жарима санкциялари ва Кредит бўйича бошқа харажатлар.
Асосий қарз - Кредит шартномаси бўйича тўланмаган ва тўланадиган қарз қолдиғи деган маънони англатади.
Лойиха – Қарз олувчи томонидан амалга ошириладиган ушбу битимнинг 1-иловасида тасвирланган инвеститция лойихасини англатади.
Муддати ўтган тўлов - қарз олувчи томонидан белгиланган муддатда Кредит валютасида тўловни амалга оширмаслик, тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади.
Банк фоиз ставкаси деганда - ушбу Кредит шартномасининг
2.04-моддасига мувофиқ қарз олувчи томонидан вақти-вақти билан Банкка кредит учун тўланадиган фоиз ставкаси тушунилади.
Қарз олувчининг қарзга хизмати кўрсатиш ҳаражатлари - қарзнинг асосий қарзлар суммаси, фоизлари ва бошқа комиссияларини тўлаш учун фойдаланиладиган умумий сумма тушунилади.
II БЎЛИМ. - КРЕДИТ
2.01-модда. Кредит ва Кредит валютаси
(а) Банк қарз олувчига ушбу Креедит шартномасида назарда тутилган шартлар асосида Кредиторнинг маблағлари ҳисобидан кредит беришни ўз зиммасига олади.
(б) Кредит Қарз олувчига Лойиҳани амалга ошириш учун берилади.
(c) Агар Банк бошқасига рози бўлмаса, Банк Кредит Валютасида 119 850 (Бир юз ўн тўққиз минг саккиз юз эллик) АҚШ доллари (1 304 906 425,5 сўмга тенг) миқдорда кредит беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |