11-БЎЛИМ - УШБУ КРЕДИТ ШАРТНОМАСИНИНГ КУЧГА КИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИНИШИ САНАСИ
11.01-модда. Ушбу Кредит шартномаси кучга кирган сана ва ундан олдинги шартлар
11.02-модда. Кучга кирмаслиги сабаб харакатларни бекор қилиш
11.03-модда. Бажарилгандан кейин ҳаракатни тугатиш
12-БЎЛИМ - КРЕДИТ ШАРТНОМАСИНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
12.01-модда. Хабарномалар
12.02-модда. Шартноманинг мустақиллиги
12.03-модда. Қонунчиликдаги ўзгаришлар
12.04-модда. Иловалар
1-ИЛОВА - САРМОЯВИЙ ЛОЙИҲАНИНГ ТАВСИФИ
2-ИЛОВА - АСОСИЙ ҚАРЗНИ ВА ФОИЗЛАРИ ТЎЛАШНИНГ ТАҲМИНИЙ ЖАДВАЛИ
1 БЎЛИМ– ТАЪРИФЛАР
1.01-модда. Таърифлар
Ушбу Кредит шартномасида ва унга қўшимчаларда ишлатилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:
Активлар - мулк, даромад ва ҳар қандай турдаги даъво ҳуқуқини англатади.
Кредит валютаси – АҚШ долларни англатади.
Пайдо бўлган қарз - Қарз пайдо бўлган деб ҳисобланади:
ҳар қандай Кредит шартномаси тузилган куни ёки Қарз олувчининг қарздорлиги ёки тўлов мажбуриятлари мавжуд бўлган тўлов ҳужжати берилган кунида; ёки Қарз олувчининг кафолатлари мавжуд бўлган кафолат шартномаси тузилган куни.
Банк мажбуриятларининг кучга кириш санаси - деганда ушбу Кредит шартномаси бўйича Банк мажбуриятлари ушбу Кредит шартномасининг
11.01-моддасига мувофиқ кучга кирадиган кун тушунилади.
Молиялаштиришнинг очилиш санаси - маблағ биринчи марта қарз олувчининг кредит ҳисобварағига тушган кунни англатади.
Фоизларни тўлаш куни - ушбу Кредит шартномасининг 2.04-моддасига мувофиқ, маблағ очилган кундан бошлаб, маълум бир санага тўғри келадиган ҳар қандай кунни англатади. Агар фоизларни тўлаш кунларининг бирортаси иш куни бўлмаса, у ҳолда у иш куни бўлган кейинги кунга ўтказилади.
АҚШ доллари - Америка Қўшма Штатларининг қонуний валютаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |