Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Download 0.78 Mb.
|
1-2-3- бўлим
Гадо бўлсам, не айб, ул шоҳи давронимни соғиндим.
Мусофирман, ғарибман, бекасу ҳам бенаводурман, Вужудим дарда тўлди, эмди дармонимни соғиндим. Бу еррда шоир замона зулмидан жабр кўрган, боласининг фироқида адо бўлган она тилидан сўзлайди. Хуллас, шоир ўзини Қўқонда чиндан ҳам ғариб, кимсасиз, ёлғиз ҳис қилади, мамлакатда ҳукм сураётган бундай бошбодоқликка олдида Нодиранинг ўзи ҳам ожиз қолган эди. Ниҳоят амир Насруллохон Нодирани қатл қилгач, Увайсий Марғилонга ҳеч нарсасиз қайтиб кетди [30, 286]. Увайсийнинг навбатдаги “Ҳижоб” радифли ғазали яна бир жиҳатни кўз олдимизда намоён қилади. Маълумки, ўтмишда аёллар нафақат юзини, балки бутун танасини тўсиб турадиган устки кийим, паранжи билан ёпиниб, ташқарига чиққанлар. Шу ўринда паранжи сўзининг келиб чиқишига тўхталишни лозим топдик, «паранжи» тўғрисида махсус тадқиқот йўқ экан. [31]. Соҳага оид луғат ва энциклопедияларда мазкур сўзни арабча – фаражийя, яъни «кенг кўйлак» деб келтириб, унинг араблар даврида Марказий Осиёда тарқалганлиги таъкидланади ва унга қуйидагича таъриф берилади: «…исломда одатга кирган аёллар ёпинғичининг ўзбеклар ва тожиклар орасида тарқалган тури. М.Асомиддинова «паранжи» сўзи арабча форажия, фарожат сўзидан олинган бўлиб, атама арабларда дин аҳллари, уламолар, султонларнинг қимматбаҳо матодан кенг қилиб тикилган устки кийими эканлигини таъкидлаб, уйғурларнинг айрим этник гуруҳлари орасида яқин ўтмишгача переженоми билан юритилган мазкур кийим эркакларнинг енги узун кийими бўлганлигини келтиради. Олима паранжи атамасини туркманлардаги пÿренчек//бÿрÿнчак– бурканмоқ феълига боғлашга ҳаракат қилади ва далил сифатида «Девони луғотит турк» асарида учрайдиган бýрýндi – кийди, бурканиб олди, ёпинди феълини келтиради. Айни тадқиқотчи этнограф Н.П.Лобачеванинг фикрлари асосида қуйидагиларни келтиради: «қадимда уст кийим вазифасини ўтаган туркманча пўренҷек кейинчалик кийимлик вазифасидан чиқиб, ўмизи (енг ўрни, енг ўтказиладиган ўйма) танага тикилиб, қўлтиқ қисмидаги қулпаги сақланган ва шу шаклдан паранч(ж)и келиб чиққан». Тарих фанлари докторлари М.М.Исҳоқов ва Б.С.Ғойибов бу сўзнининг келиб чиқишини қуйидагича изоҳлашади: Бизнингча, «паранжи» сўзининг морфологик таркиби уни арабча ёки уйғурча талқин қилишга имкон бермайди. Зеро, бу сўз икки қисмдан иборат: биринчи қисми par- [пар-]. Этимологик жиҳатдан par- > upari. Яъни қадимги эроний, хусусан, қадимги форс тилида upari – «устидаги», «бирор нарсанинг устига ишорат» қилувчи олд кўмакчи маъносига эга. Бу кўмакчи биз таҳлил қилаётган «паранжи» сўзида шакллантирувчи компонент вазифасини ўтаган. Сўзнинг иккинчи қисмидаги -anj [-анж] ўрта эроний тиллардан бири суғдий тилли ёзма ёдгорликларда икки хил орфографик шаклда: бири ’ync, иккинчиси ynch шаклида «аёл» маъносида Муғ тоғидан топилган суғд ҳужжатлари архивининг Nov 3, Nov 5, A-5 рақамли ҳужжатларида учрайди. Демак, -ync сўзи ёшга нисбатан аёл кишининг вояга етган босқичини кўзда тутади. Турмуш қурган босқичдаги аёл суғдий манбаларда vaδu(h)[ва-дуҳ] деб кўрсатилган. Бу сўздаги -th- олд қатор тиш оралиғи сирғалувчи товушдир. Бу товуш ҳозирги эроний тилларда – д- товушига мос келади. Сўз охиридаги –h- грамматик аёллик жинсига ишорат қилади. Айтиш жоизки, -ync сўзининг ишлатилиш доираси кенгроқ бўлган. Масалан, чорванинг ёшига нисбатан ҳам ишлатилади. Урғочи қорамолнинг биринчи ёши бузоқ, иккинчи ёши ғўнажин дейилади. Бу сўздаги ўзак қисми ғў-нан-, яъни икки ёшли ҳайвон демакдир. Бунга тарихий -ync [инж-], аёлликка (ёки урғочиликка) ишорат қилувчи сўз қўшилганда ғўнан сўзининг охиридаги -н-товуши тушиб қолган. Натижада ғўнажин шакли барқарор луғат бирлигига айланган. Мазкур мулоҳазалардан кейин паранжи сўзига қайтиб, бу сўзнинг икки қисмдан иборатлигини кўриш мумкин. Бу эса сўзнинг арабча эмас, балки суғдий асосга эга эканлигини кўрсатади. Яъни «паранжи» аёлларнинг устки кўчалик кийими демакдир”. Юқорида келтирилган фактлардан шуниси аниқки, ёш қизлар вояга етиши билан ташқарига чиққанда паранжи ўраниб юриш фарз бўлган. Исломга мувофиқ, қизларнинг вояга етиши тўққиз ёш этиб белгиланган. Аммо археологик манбаларда аёлларнинг паранжи кўринишидаги кийимда тасвирланган намуналари эфталийлар даврига (V – VI асрлар) оид Болаликтепа (Сурхондарё воҳаси) ёдгорлиги деворий суратларида зиёфат манзарасида иштирок этаётган аёлларнинг елкасига ёпилган енгсиз парчабоф матодан тикилган кийимлар тасвирларган, демакки, бу либос Ўрта Осиёда Исломнинг кириб келишидан аввал мавжуд бўлган ва тарихдан маълумки, аёлларнинг юриш-туриши, кийиниши қаттиқ назорат қилинган ва улар неча минг йиллар мобайнида паранжи кийиниб юришга мажбур қилинган. Увайсий аёлларнинг ҳуснини, ойдай юзини ва қош-кўзларини, қолаверса, бутун бир вужудини тўсиб тургувчи бу либосга норозилигини шу тариқа баён қилади: Ой юзингга қилмағил зулфи паришонинг ҳижоб, Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling