Хужжат ҳАҚида тушунча


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana16.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1499894
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 МАВЗУ КОРХОНАНИНГ ТАШКИЛИЙ ФАРМОЙИШ ҲУЖЖАТЛАРИ

 
 
2.3. Фармойиш ва кўрсатмалар ҳақида тушунча 
Корхонада турли фармойиш ҳужжатларнитайёрлаш бир хил тартибда 
олиб борилади.
Фармойиш ҳужжатларининг тузиш ва расмийлаштириш жараёни 
корхонанинг ёки иш юритиш қоидасига ёки ҳужжатлар шаклининг табелида 
кўрсатилиши лозим. Фармойиш лойиҳасини тайёрлашда ҳужжатнинг 
ҳуқуқий асосини таъминловчи талабларга риоя этилади. Ҳужжатнинг 
лойиҳасини тайёрлаш ишлари бир ёки бир неча тизимларга ёки алоҳида 
шахсларга юкланади. Мураккаб ва йирик ҳужжатларнинг лойиҳасини ишлаб 
чиқариш жараёнларида ишчи гуруҳлари тузилиб, мутахасислар жалб 
қилинади.
Тайёрланаётган ҳужжатлар ҳажми қанча катта бўлса, унинг 
тайёрловчиларга шунчалик маъсулияти юқори қўйилади. 
Ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳуқуқий асос бўлиб, корхона раҳбари ва 
бошқарув органлари томонидан қўйилган талаблар, муассасаларга қўйилган 
масаларни амалга ошириш зарурияти, бажарувчи ва бошқарувчи 
фаолиятидир.
Фармойиш- корхона раҳбари ҳамда бўлим раҳбарлари томонидан 
амалий масалалар юзасидан қабул қилинадиган ҳужжатдир. Фармойишларда 
бажариш муддати чекланган бўлиб, унинг вазифаси бўлим ёки айрим 
мансабдор шахслар, фуқароларга тааллуқли бўлади. Фармойишнинг матни 
худди буйруқники сингари зарурий қисмлардан ташкил топади. Фақат унинг 
кириш қисмида “БУЮРАМАН” сўзи ўрнига “ТАВСИЯ ҚИЛАМАН”, 
“РУХСАТ БЕРАМАН” каби сўзлар ишлатилади. 
 
 
 
 
 


(намуна) 
 
Сурхондарё вилоят Қумқўрғон тумани
“Баҳодир” фермер хўжалиги
Ф А Р М О Й И Ш 
10.10.2008 .й 
 
 
Қумқўрғон т. 
 
 
№50 
 
“Баҳодир” фермер хўжалиги 2009 
ишлаб чиқариш йилида ғалла экишни 
тез кунларда сифатли ўтказиш ҳақида 
Қумқўрғон туман ҳокимининг 2008.05.10 даги №25 рақамли буйруғига 
биноан, ғалла экишни тез кунларда сифатли ўтказиш муносабати билан 
қуйидагиларни ТАВСИЯ ЭТАМАН: 
1. Ғалла экишни тез кунларда сифатли ўтказишни ташкил этиш 
комиссиясига бош ҳосилот А.Қурбонов, бош муҳандис В.Магдалиев 
киритилсин. 
2. Хўжаликда фойда бермайдиган мол-мулк техникаларни сафдан 
чиқариш мақсадида комиссияга бу борадаги аниқ таклифларни ишлаб чиқиш 
топширилсин. Муддат 25 декабрь. Масъул комиссия раиси Ў.Холиёров
Хўжалик раҳбари
(имзо) 
Э.Ё.Тўраев 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling