Хужжат ҳАҚида тушунча
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
2 МАВЗУ КОРХОНАНИНГ ТАШКИЛИЙ ФАРМОЙИШ ҲУЖЖАТЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мажлис баёни
- Қисқа мажлис баёнида
Йўриқнома қонун ёки бошқа меъёрий, ҳуқуқий ҳужжатларни
тушунтириш мақсадида чиқариладиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Йўриқнома матни бўлимлардан таркиб топиб, бўлимлар, модда ва бандларга бўлиниши мумкин. Йўриқнома одатда “Умумий қоида” деб хам юритилади. Йўриқноманинг мақсади очиб берилади. Унда ҳужжатларга риоя қилиш қоидаси, фармойиш таркиби ва бошқа масалалар кўрилади. Матннинг асосий қисмида аниқ кўрсатма берувчи “лозим”, “керак”, “зарур”, “йўл қўйилмайди”, “мумкин эмас” каби сўзлар қўлланилади. Йўриқномалар таркибида ходимнинг лавозими йўриқномаси алоҳида ўрин эгаллайди. Унда умумий қисм ходимнинг вазифаси, бурчи, ҳуқуқи, бошқа ходимлар билан муносабати, ишни баҳолаш мезони ва ходимнинг масъулияти кўрсатилади. Лавозим йўриқномасини раҳбар томонидан ишлаб чиқилади. Уни бўлим мудири ёки корхона раҳбари тасдиқлайди. Мажлис баёни турли йиғилиш, кенгаш ва бошқа тур анжуманларнинг боришини, мажлис қатнашчиларининг чиқишларини ва улар қабул қилган қарорларни аниқ, сиқиқ ҳолда қайд қилувчи расмий ҳужжат. У воқеликнинг ўрни, вақти ва ҳолати ҳақида маълумот бериш билан биргаликда, қарорларнинг тўғри қабул қилинганлигини текшириш ва унинг бажарилишини назорат қилишга имкон беради. Мажлис баёни ёзишни ташкил қилиш котибнинг асосий вазифаларидан биридир. Мажлис баёни ёзиб олинишига кўра, қисқа, тўлиқ, стенографик, фонографик, конспектив шаклларда бўлиши мумкин. Қисқа мажлис баёнида фақатгина кун тартиби, маърузачи ва музокарада қатнашувчилар фамилияси ва қабул қилинган қарор кўрсатилади. Йиғилиш стенографиялаштирилаётган (стенографик) ёки магнитофон ёрдамида ёзиб олинаётган фонографик) бўлса, қисқа мажлис баёни тузилиб, стенограмма раиси ва котиб томонидан имзоланади ва асосий мажлис баёнига илова қилинади. Мажлис баёнининг асосий зарурий қисмлари: 1. Муассаса номи. 2. Сарлавҳа (бамаслаҳат иш кўрувчи орган ёки йиғилишнинг номи). 3. Ҳужжатнинг номи (Мажлис баёни). 4. Йиғилиш санаси. 5. Шартли рақами. 6. Йиғилиш жойи. 7. Тасдиқлаш устхати (агар мажлис баёни тасдиқланиши зарур бўлса). 8. Йиғилиш раиси ва котибининг фамилияси. 9. Матн: а) қатнашувчилар рўйхати ёки сони; б) кун тартиби; в) эшитилди; г) сўзга чиқдилар; д) қарор қилинди. 10. Иловалар (агар улар мавжуд бўлса). 11. Имзолар. Шартнома икки ёки ундан ортиқ томоннинг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки тўхтатиш йўлидаги келишувидир. Шартнома томонларнинг бирон-бир муносабатлар ўрнатиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling