Хужжат ҳАҚида тушунча


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1499894
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 МАВЗУ КОРХОНАНИНГ ТАШКИЛИЙ ФАРМОЙИШ ҲУЖЖАТЛАРИ

меҳнат битими деб аталади.
 
 
2.2. Хўжаликни ташкил этиш ҳужжатлари 
Фермер хўжалигини юритиш истагини билдирган фуқаролар, биринчи 
навбатда, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунда белгилаб берилган 
тартибда узоқ муддатли ижарага ер участкаси ажратишни сўраб қишлоқ 
хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви номига ариза 
берадилар. Бунда аризаларни бериш ва кўриб чиқиш қишлоқ хўжалиги 
экинларини йиғиб олиш тугаган вақтга тўғри келиши мақсадга мувофиқдир.
Фуқаронинг аризаси ва умумий мажлис қарори фермер хўжалигининг 
бизнес-режаси билан бирга туман ҳокимига юборилади. Ушбу ҳужжатлар 
туман ҳокими томонидан беш кун муддатда ер участкаларини бериш 
масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига хулоса бериш учун 
топширилади. Комиссия ўн беш кун муддатда ҳужжатлар билан танишиб 
чиқади ва бўлажак фермер билан суҳбат ўтказади ҳамда ижарага ер бериш 
мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлайди. Хулосани 
юқоридаги ҳужжатлар билан бирга туман ҳокимига тақдим этади.
Туман ҳокими ўн беш кун муддатда тақдим қилинган ҳужжатларни 
кўриб чиқиб, фермер хўжалиги юритиш учун фуқарога ер участкаси бериш 
тўғрисида қарор тайёрлайди. Туман ҳокимининг тавсияси билан вилоят 
ҳокимиятида тузилган комиссияга юборилади. Комиссия хулосасига асосан, 
туман ҳокими қарор чиқаради. Туман ҳокими қарор қабул қилгандан сўнг, ўн 
кун муддат ичида ҳокимиятнинг ер тузиш ва ердан фойдаланиш хизмати 
билан фермер хўжалиги бошлиғи ўртасида ер ижараси шартномаси 
тайёрланиб, имзоланиши лозим. 
Шартнома имзолангандан сўнг, ўн кун муддатда туман бош ер 
тузувчиси ва ширкат хўжалиги вакили фермер учун ажратилган ерни 
кўрсатади ва уч нусҳадаги далолатнома билан тасдиқлайди. Фермер 
хўжалиги туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтади. Бунинг учун 
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги Қарорига мувофиқ, ушбу 
тоифадаги хўжаликлар туман ҳокимлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим 
этиши лозим: 
1. Ариза. 
2. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий 
йиғилишининг ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси олий бошқарув органи 
ёки иш берувчи (маъмурияти) нинг фермер хўжалигини ташкил этиш 
тўғрисидаги қарори. 
3. Нотариал тасдиқланган Низомнинг иккита асл нусҳаси. 


4. Давлат божи ёки рўйхатдан ўтиш тўлови тўланганлиги тўғрисида 
банк тўлов ҳужжати (энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида). 
5. Ваколатли шаҳар (туман) ҳокимияти органлари томонидан 
берилган хўжалик номини тасдиқловчи ҳужжат. 
6. Ҳокимият қарори билан ташкил этилган танлов комиссиясининг ер 
участкаси бериш ҳақидаги қарори, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг 
бизнес-режаси нусҳалари. 
7. Муҳр ва штампнинг уч нусҳадаги эскизи. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling