Шаҳсий таркиб бўйича – ходим ёки шахснинг илтимоси ёки
талаби
бўйича тайёрланадиган буйруқдир. Буйруқда шахс ёки
ходимнинг
асосномаси илова қилинади. Буйруқ асосномага биноан тегишли бўлим
тайёрлайди.
Умумий масалалар бўйича – буйруқ
корхонанинг фаолиятини
юритишда ёки оммавий иш жараёнларини ташкил этишда, қўшимча иш ҳақи,
моддий рағбатлантириш ва ҳоказолар учун чиқарилади. Буйруқ
тегишли
бўлимлар томонидан буйруқ лойиҳаси тайёрланади. Раҳбар
томонидан
имзоланиб, реализация қилинади.
Ташкилий ҳужжатлар мазмунан ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг
ҳуқуқий мақоми, таркибий тармоқлари ва ходимлари, бошқарув жараёнининг
боришида жамоа иштирокининг қайд қилиниши, бошқа
ташкилотлар билан
алоқаларнинг ҳуқуқий томонлари каби масалаларни акс эттиради. Низомлар,
йўриқномалар, мажлис баёнлари, шартномалар
ана шундай ташкилий
ҳужжатлар сирасига киради. Буйруқ имзо чекилгандан сўнг кучга киради.
(намуна)
Сурхондарё вилоят Қумқўрғон тумани
“Баҳодир” фермер хўжалиги
Б У Й Р У Қ
2008.10.10.
Қумқўрғон туман №51
Кадрлар шаҳсий
таркибига оид
ишга қабул қилиш ҳақида
Жабборов Алишер Абдурасулович 10.10.2008 йилдан 200 минг сўмлик
маош билан бош ҳисобчи лавозимига
ТАЙИНЛАНСИН.
Хўжалик раҳбари
(имзо)
Э.Ё.Тўраев
Кадрлар бўлими
(имзо)
З.Хусанов
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Ташкилий-фармойиш ҳужжатлар ва уларнинг таркибига қандай
ҳужжатлар киради?
2. Йўриқнома ва уни ким тасдиқлайди?
3. Фармойиш нима, ким томонидан чиқарилади?
4. Буйруқнинг қандай турлари мавжуд?
5. Кўрсатма қандай ҳужжат?