Хулосаси биотехнология кафедраси бўйича таълим стандартлари (ўқув дастурлари)нинг таълим жараёнига татбиқ этилиши ҳолати


Ё. 3. Профессор-ўқитувчиларнинг педагогик ва ахборот технологиялари бўйича малака оширганлиги


Download 57.43 Kb.
bet10/18
Sana01.05.2023
Hajmi57.43 Kb.
#1420291
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Biotexnologiya каф Эксперт хулосаси 06 04 2023

Ё. 3. Профессор-ўқитувчиларнинг педагогик ва ахборот технологиялари бўйича малака оширганлиги;
“Ҳайвонлар анатомияси, гистология ва патологик анатомия” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари университет раҳбарияти томонидан ташкил этилган режа асосида билим даражаси ва маҳоратини ошириб бормоқда. Ахборот технологиялари ва хорижий тил бўйича университет профессор-ўқитувчиларига марказлашган ҳолда дарс жадвали тузилиб, ўқув машғулотлари олиб борилган. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг педагогик ва ахборот технологиялари бўйича онлайн шаклда (БИММ томонидан ташкил этилган) малака ошириши йўлга қўйилган.
ўқув жараёнида илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий воситалардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бориш учун шароитларнинг яратилганлиги;
Кафедрада ҳозирги кунда ўқув машғулотларини ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий воситалардан фойдаланиш учун, интернет ва WiFi зоналари мавжуд. Ўқув машғулотлари учун кафедрага 304-; 308-; 309-; 311-, 366 - ва 367-хоналар тегишли бўлиб, шундан 304-, 309- ва 366-хоналар интернет тармоғига уланган. Барча ўқув хоналари кўргазмали жиҳозлар билан таъминланган. 5 та видеопроектор ва 2 та замонавий компьютерлар ўқув машғулотларида тўлиқ фойдаланиб келинмоқда.
Муаммо ва камчиликлар: Интернет тезлиги паст.
Ўқув жараёнида илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий воситалардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бориш учун кафедрада етарли шароитлар яратилган.
Ё. 4. Замонавий компьютерлар ва улардан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлар сони, тезлиги, WiFi зоналарнинг ташкил этилганлиги, талаба ва педагогларга улардан фойдаланиш бўйича шарт-шароитларнинг яратилганлиги;
Таълим йўналишида талабалар ва дарс берувчи профессор-ўқитувчилар учун кафедра ўқув хоналарида интернетдан бепул фойдаланиш мақсадида WiFi зонаси ташкил қилинган.
Ё. 5. Мустақил таълим жараёнини ташкил этиш ҳолати ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган таълим ресурслари ҳажми;
Ҳозирги вақтда 1-4 курс талабалари кредит модул тизимида таҳсил олаётганлиги сабабли уларни умумий ўқув жараёнининг 50 фоизи мустақил таълимга ажратилган. Университет Ахборот-ресурс марказида мустақил ишни бажариш учун барча шароитлар яратилган ва интернет тармоғи мавжуд. Кафедрага тегишли бўлган барча фанларнинг ўқув адабиётлари ресурслар, университет ички электрон кутубхона тизимига жойлаштирилган. Таълим йўналишида фанлардан мустақил таълим жараёнини ташкил этиш ҳолати қониқарли.

Download 57.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling