Хулосаси биотехнология кафедраси бўйича таълим стандартлари (ўқув дастурлари)нинг таълим жараёнига татбиқ этилиши ҳолати
Download 57.43 Kb.
|
Biotexnologiya каф Эксперт хулосаси 06 04 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишчи ўқув дастурлари ва силлабуслар.
- Дарс жадвали
- Дарсларни ўтилиш жараёни
5. Намунавий фан дастурлари.
5320500 - Биотехнология (veterinariya, chorvachilik, dorivor va oziqabop o‘simliklar) бакалавр таълим йўналиши Фан дастурлари 4-босқич учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 2-3-босқич учун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Кенгашининг 2023 йил 31 мартдаги 8-сон баёни, 1-босқич учун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Кенгашининг 2022 йил 30 августдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган. Ишчи ўқув дастурлари ва силлабуслар. Ишчи ўқув дасутлари ва силлабуслар 2020-2021, 2021-2022 ва 2022-2023 ўқув йиллари учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда 2023-2024 ўқув йили Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети томонидан тасдиқланган. Шунингдек, 2020-2021 ва 2022-2023 йиллар оралиғида тасдиқланган ўқув режа асосида барча фанлар бўйича ишлаб чиқилган фаннинг ўқув дастури, ишчи ўқув дастури ҳамда ўтиладиган мавзулар, адабиётлар ўзаро мувофиқ расмийлаштирилганлиги текширилди. Айрим фан дастурлари билан ишчи ўқув дастурларининг асосий адабиётлар рўйхатида камчиликлар бор. Жумладан, айрим адабиётларни йиллари эски (1991, 1992). Дарс жадвали ишчи ўқув режаларига мувофиқ тузилган ва ҳафталик ўқув машғулотлари соатига мос келади. Ўрнатилган талаблар асосида тузилган. Қолган гуруҳлар HEMIS дастури асосида тузилган дарс жадвали бўйича дарслар ўтилиб келинмоқда. “Биотехнология” факультетининг таълим йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган дарс жадвали таълим йўналишларининг ишчи ўқув режаларида белгиланган ҳафталик ўқув машғулотлари соатига мос келади. Дарс жадваллари ҳар бир семестр учун алоҳида, ҳамда “Биотехнология” факультети декани (А.А.Нурниёзов) билан келишилган ҳолда, университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори (А.Элмуродов) томонидан тасдиқланган. Дарсларни ўтилиш жараёнини Дарслар HEMIS дастури асосида тузилган дарс жадвали бўйича ўтилаётганлиги аниқланди. Кафедрада талабаларни билимларини ва ўзлаштиришини баҳолаш тизими ҳолати ўрганиб чиқилганда, талабалар якуний назорати тест ва имтиҳонлар орқали баҳоланган. Талабалар билимларини ва ўзлаштиришини баҳолаш тизими Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган низом асосида йўлга қўйилган. Баҳолашда қўлланиладиган назорат воситалари, жумладан тестлар ва ёзма иш саволлари кафедра фанлари дастуридаги мавзулар мазмунини тўлиқ қамраб олган. Оралиқ ва якуний назорат (ЯН) саволлари кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланган. Оралиқ назорат (ОН) тури мазкур фан бўйича машғулот олиб борган профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилган ва “5” баҳолик тизим бўйича баҳоланган. Якуний назоратлар эса шу фан бўйича машғулот ўтмаган бошқа профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилган. Кафедрага тегишли фанлардан талабалар билимини баҳолаш бўйича олинган оралиқ назорат ишлари кафедрада, якуний назорат ишлари ҳамда оралиқ ва якуний назорат натижалари қайдномалари эса деканатда сақланмоқда. Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситалари (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар)нинг фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олинганлиги. Талабалар билимларини баҳолашда қўлланилган назорат турларининг, яъни тестлар ва ёзма ишлар саволлари фан дастуридаги мавзулар мазмунини тўлиқ қамраб олган. Барча фанлардан оралиқ ва якуний баҳолаш тест, ёзма иш ҳамда оғзаки шаклларда ўтказилган. Фанлардан ОН ва ЯН саволларининг тўпламлари кафедра йиғилишларида муҳокамадан ўтган. Download 57.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling