Хулосаси биотехнология кафедраси бўйича таълим стандартлари (ўқув дастурлари)нинг таълим жараёнига татбиқ этилиши ҳолати


Г.5. Кафедра мудирларнинг лавозим талабларига мувофиқлиги


Download 57.43 Kb.
bet5/18
Sana01.05.2023
Hajmi57.43 Kb.
#1420291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Biotexnologiya каф Эксперт хулосаси 06 04 2023

Г.5. Кафедра мудирларнинг лавозим талабларига мувофиқлиги:
Кафедра мудири Ходжаева Насиба Жўрақуловна, илмий даражаси – Биология фанлари номзоди, илмий унвони – доцент. Кафедра мудири лавозим талабларига тўла мос келади, салоҳияти етарли. Мутахассислиги кафедра профилига мос келади. Кафедра мудири кафедранинг ўқув жараёнини ташкил этиш талабларини белгиланган Низом асосида юритмоқда. Кафедра мудири ўз лавозим талабларига мувофиқ келади.
Г.6. Профессор-ўқитувчилар таянч маълумотларининг (мутахассислиги, ихтисослиги) улар дарс берадиган фан(лар)га мувофиқлиги (мос бўлмаган ҳолда уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга бўлиши, якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма нашр этганлиги (сертификат асосида):
Аттестацияга жалб этилган 5320500 - Биотехнология (veterinariya, chorvachilik, dorivor va oziqabop o‘simliklar) бакалавр таълим йўналиши, магистратуранинг 70810904-Agrobiotexnologiya, 70710201-Biotexnologiya (mahsulot turlari bo'yicha) мутахассислигида ўқитилаётган фанлардан дарс бераётган асосий штат бирлигига асосан 17 нафар профессор-ўқитувчилар жалб қилинган. Шулардан, 2 нафар фан доктори ва 4 номзодлари (PhD) ни ташкил қилди. Дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг барчаси таълим йўналиши ва мутахассислигига (ихтисослилигига) дипломлари бўйича тўлиқ жавоб беради. Умумий ҳолда илмий салоҳият 35,2% ни ташкил этади. Кафедрадаги профессор-ўқитувчиларнинг таянч маълумотлари улар дарс берадиган фанларга мувофиқ келади.
Г.7. Профессор-ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари (давлат ва тармоқ мукофотлари, фахрий унвонлар, «Йилнинг энг яхши педагоги» республика танлови ғолиблиги ва бошқалар) кўрсаткичларининг мавжудлиги:
Кафедра асситентлари З.Ф.Нормуродова ва Г.Ш.Рахмонова 2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлигининг гранти совриндорлигини қўлга киритиб, Гродно давлат аграр университетида 1 ойлик стажировкадан ўтиб келишган.
Кафедра ассистенти Ш.З.Дониёров 16.00.02 - «Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси» ихтисослиги бўйича «Пробиотик қўлланилган бройлер жўжалар эркин оёқ суякларининг постнатал морфогенези» мавзусидаги ҳамда ассистент Э.А.Мухторов 16.00.02 - «Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси» ихтисослиги бўйича «Ҳар хил ҳудудларда урчитилаётган ҳисори қўйлар оёқ мускулларининг постнатал морфогенези» мавзусидаги фалсафа докторлиги (PhD) диссертациясини 2022 йил 15-декабрь кунида мувоффақиятли ҳимоя қилишган.
Кафедра профессор-ўқитувчиларидан ассистент Ю.У.Абдуллаева «Картошка навларининг генератив ва ин витро усулида кўпайтиришнинг биотехнологик асослари» мавзусида, ассистент К.Р.Султонова «LAGOCHILUS INEBRIANS BUNGE ЎСИМЛИГИНИ IN VITRO ШАРОИТДА МИКРОКЛОНАЛ КЎПАЙТИРИШ, САҚЛАШ ВА ПАТОГЕНСИЗ КЎЧАТЛАРИНИ ОЛИШ » мавзусида (PhD) диссертациясини жорий йилда ҳимоя қилиши режалаштирилган ва диссертациянинг ҳимоясига тайёргарлик ишларини бошлаганлар.
Кафедра профессори Н.Б.Дилмуродов 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг “Ветеринария фидойиси” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланган.
Г.8. Профессор-ўқитувчиларнинг бажарган ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари (фундаментал, амалий ва бошқа илмий-тадқиқотлар кесимидаги иштироки, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-методик ишланмалар, маҳаллий ва халқаро нашрларда, импакт-факторли (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналларидаги мақолалари);
2020-2021 ўқув йилида 29 та ўқув-услубий мажмуалар, 2020 йилда маҳаллий журналларда 17 та, хорижий журналларда 21 та мақолалар 3 та монография; 2021-2022 ўқув йилида 4 та дарслик, 9 та ўқув қўлланма, 7 та услубий қўлланмалар, 43 та ўқув-услубий мажмуалар, 2021 йилда 3 та монография, маҳаллий журналларда 36 та, хорижий журналларда 32 та мақолалар; 2022-2023 ўқув йилида 3 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 2 та услубий қўлланма, 2 та услубий кўрсатмалар, 34 та ўқув-услубий мажмуалар, 2022 йилда 8 та монография, маҳаллий журналларда 12 та, хорижий журналларда 26 та мақолалар; 2023 йилда нашр қилинган.

Download 57.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling