Хулосаси биотехнология кафедраси бўйича таълим стандартлари (ўқув дастурлари)нинг таълим жараёнига татбиқ этилиши ҳолати


Download 57.43 Kb.
bet3/18
Sana01.05.2023
Hajmi57.43 Kb.
#1420291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Biotexnologiya каф Эксперт хулосаси 06 04 2023

Камчиликлар:
- Вариантлардаги саволларни қийинлик даражасини ошириб бориш тартибига амал қилинмаган, яъни қийинлик даражалари тўлиқ кўрсатиб чиқилмаган.
Таклиф: Ҳозирда талабалар билимини баҳолашда кўпинча тест ва ёзма ишлардан фойдаланилмоқда. Бу талабаларда нутқ шаклланиши ёки ривожланишига салбий таъсир қилишини инобатга олган ҳолда, назорат турларини оғзаки шаклга (албатта, максимал шаффофликни таъминлаган ҳолда) кўпроқ эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
таълим сифатини баҳолаш бўйича ички тизимнинг мавжудлиги ва унинг самарадорлиги;
Таълим сифатини баҳолаш бўйича кафедрада ички тизим мавжуд бўлиб, кафедра профессор-ўқитувчиларининг шахсий режаларида белгиланган ўқув юкламаси бўйича ҳар семестрда ҳисобот шаклида ҳамда ўқув йили охирида йиллик рейтингини баҳолаш, шунингдек, режа асосидаги очиқ дарсларини баҳолаш орқали амалга оширилган.
Таълим сифатини баҳолаш бўйича ички тизим мавжуд ва талаб даражасида ишламоқда.


Г. Профессор-ўқитувчиларнининг илмий-педагогик салоҳияти ва улар мутахассисликларининг (ихтисосликларининг) дарс бераётган фанларга мувофиқлиги.
Г.1 Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича аниқ механизмнинг мавжудлиги:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сонли қарори билан тасдиқланган ҳамда 2015 йил 25 августдаги 246-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган “Олий таълим муассасаларига педагог-ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га асосан танлов муддати тугаган ва бўш педагогик лавозимларга танлов асосида педагог ходимларни қабул қилиш кафедрадаги бўш лавозимлар ҳамда танлов муддати тугаган лавозимларга танловлар эълон қилиб борилган.
Танлов муддати тугаган кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент ҳамда ўқитувчи-стажёр лавозимларини эгаллаш бўйича берилган эълонларга биноан танловда иштирок этиш учун ариза билан мурожаат этган номзодларнинг педагогик, илмий, илмий-услубий, жамоатчилик фаолиятларини тасдиқловчи ҳужжатлари кафедра йиғилишида муҳокама қилинган ва тегишли хулосалар берилган. Танловда қатнашувчи номзодларнинг маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари таҳлилини, талабалар ўртасида ўтказилган сўровномаларнинг натижаларини университет ректорига (университет кенгашига) тақдим этиш таълим сифатини назорат қилиш бўлимига топширилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб “Олий таълим муассасаларига профессор-ўқитувчилар таркибига ишга қабул қилиш тегишли кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказиш натижалари бўйича ушбу мажлиснинг тавсиясига кўра амалга оширилади”, деб белгилаб қўйилганлигига мувофиқ кафедрада профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тегишли кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида очиқ дарси ўтказиш натижалари кўра ишга қабул қилинган.

Download 57.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling