Ё. 6. Талабалар билимини баҳолашда назорат синовларининг компьютердан фойдаланган ҳолда олиниши таҳлили;
Кафедрада ўқув жараёнида оралиқ ва жорий назорат синовлари компьютердан фойдаланган ҳолда (Hemis платформаси) амалга ошириб келинмоқда.
Талабалар билимини баҳолашда назорат синовлари компьютердан фойдаланган ҳолда олинган.
Ж. Таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси:
Кафедра профессор-ўқитувчилари иштирокида университет қошидаги ўқув-тажриба хўжалигида «Ҳайвонлар анатомияси ва патоморфологияси» хонаси ташкил этилган ва ҳозирги кунда у ерда талабаларнинг малаквий амалиётлари, патологоанатомик ташхис қўйиш жараёнлари амалга оширилиб келинмоқда. Бу ерда талабалар қишлоқ хўжалик ҳайвонларини парваришлаш ва технологик жараёнлар билан яқиндан танишиб, унда иштирок этишади. Ишлаб чиқарилган гўшт ва сут маҳсулотлари аҳолига реализация қилинади.
1. Кафедранинг корхоналар билан боғлиқлиги
1) Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Нормуродов Чоричопоғон” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги билан шартномавий муносабатлар ўрнатилган. Унга кўра, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни билим ва кўникмаларини ошириб бориш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, талабаларни ишлаб чиқариш амалиётларни давом эттирилиши йўлга қўйилган (04-сонли ҳамкорлик шартнома, 1 ноябр 2021 йил).
2) Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Гулнора агро ери» фермер хўжалиги билан шартномавий муносабатлар ўрнатилган. Унга кўра, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида ўзаро фикр алмашиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва талабаларни ишлаб чиқариш амалиётларни давом эттирилиши йўлга қўйилган (04-сонли ҳамкорлик шартномаси, 3 июн 2022 йил);
3) Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, «Мунисахон нурли келажак» фермер хўжалиги билан шартномавий муносабатлар ўрнатилган. Унга кўра, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни билим ва кўникмаларини ошириб бориш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, талабаларни ишлаб чиқариш амалиётларни давом эттирилиши йўлга қўйилган (03-сонли ҳамкорлик шартнома, 2 май 2022 йил).
4) Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Оқсарой” паррандачилик фермер хўжалиги билан шартномавий муносабатлар ўрнатилган. Унга кўра, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни билим ва кўникмаларини ошириб бориш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, талабаларни ишлаб чиқариш амалиётларни давом эттирилиши йўлга қўйилган (02-сонли ҳамкорлик шартнома, 1 феврал 2021 йил; 03-сонли ҳамкорлик шартнома, 20 май 2022 йил).
Do'stlaringiz bilan baham: |