Хусусиятлари худойберди Пўлатов Ўктамович


Мавзуга оид адабиётлар таҳлили


Download 49.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana26.10.2023
Hajmi49.77 Kb.
#1725606
1   2   3   4   5
Bog'liq
schyotlar-tizimi-va-ikki-yo-lama-yozuvning-mohiyati-va-hususiyatlari

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Бухгалтерия счётлари тизими ва икки 
ёқлама ёзувнинг хусусида гап кетганда фикримизча профессор М.Э.Пўлатов ва 
професор К.Б.Уразовлар томонидан нашр этилган “Бухгалтерия ҳисоби” 
дарслигини асос сифатида олишимиз мумкин. Ушбу асарда бухгалтерия 
счётлари тизими ва икки ёқлама ёзувнинг хусусида, ундан ташқари 
корхоналарда активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромад ва 
харажатлар, молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиблари 


JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 5.57 
www.jmbm.uz VOLUME 2, ISSUE 1 (April) ISSN: 2181-3000 
Page 80 
ёритиган. Биз ушбу фикрларга яна қўшимча сифатида профессор Каримов А.А. 
томонидан очиб берилган “Ҳисобварақлар-бухгалтерия ҳисобининг асосий 
элементларидан бири бўлиб, бухгалтерия ҳисоби объектларини иқтисодий 
гурухлаш усули, хўжалик муомаласини бажариш давомида моддий воситалар 
ва пул маблағлари ҳаракатини, уларнинг ҳолати ва ҳосил бўлиш манбаларини 
акс эттиришдир” каби фикрларни ҳам илгари суришимиз даркор. 
Тадқиқотни амалга оширишда фойдаланилган усуллар. Икки ёқлама 
ёзув – бу бухгалтерия соҳасида жуда зарурий аҳамиятга эга бўлган тизим. Агар 
ушбу тизимни маълум бир қисмида хато амаллар бажарилиб кетилса бу 
бевосита келгуси фаолиятларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шундай қилиб, 
ушбу тадқиқот қуйидаги мақсадларни кўзда тутади: бухгалтерия ҳисобини 
тармоғининг ҳолатини шарҳлаш; БҲМС ва БҲХС фарқли ва афзаллик 
жиҳатларини аниқлаш; жахоннинг бир қатор мамлакатлари ва Ўзбекистонда 
қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби счётларининг фарқли жихатларини 
аниқлашдан иборат. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун статистик 
усуллардан, мантиқий ва таркибий таҳлил қилиш, гуруҳлаштириш, иқтисодий-
статистик таҳлил, ўзаро ва қиёсий таққослаш усулларидан самарали 
фойдаланилди. 

Download 49.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling