Хусусиятлари худойберди Пўлатов Ўктамович


Download 49.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana26.10.2023
Hajmi49.77 Kb.
#1725606
1   2   3   4   5
Bog'liq
schyotlar-tizimi-va-ikki-yo-lama-yozuvning-mohiyati-va-hususiyatlari

Таҳлиллар. Бухгалтерия счётлари-бу корхона активлари, хусусий 
капитали, мажбуриятлари, даромадлар, харажатлар, фойда ва харажатларни 
маълум бир даврдаги бошланғич ва охирги ҳолати, шунингдек уларнинг айна 
шу даврдаги кўпайиши ёҳуд камайиши тўғрисидаги маълумотларни пул ёки 
маълум бир молиявий восита орқали баён этиш тартибидир. Бухгалтерия 
ҳисобида унинг ҳар бир обектининг акс эттириш учун алоҳида счётлар кўзда 
тутилади. Ҳар бир счёт ўзининг тартиб рақамига ва аниқ номланиш 
категориясига эга. Амалиётда счётнинг номи обектнинг номи билан доимий 
бир хил бўлади. Барча қўлланиладиган счётларнинг тартиб рақамлари ва аниқ 
номлари махсус счётлар режасида ўз аксини топади. Счётлар режасини бугунги 
кунда ишлаб чиқиш ва жорий қилиш Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига 
юклатилган. Амалдаги тартиб юзасидан Республикамиз халқ хўжалиги
тармоқларида уларнинг хусусиятлари эътиборга олган ҳолда ва ўзида 
мужассамлаштирган қуйидаги 3 та турдаги счётлар режаси қўйилади.
1-жадвал 
Ўзбекистон Республикасида қўлланилаётган счётлар режаси 
№ 
Счётлар режасининг номи 

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий хўжалик фаолияти 
бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома 
(21-сон БҲМС) (0100) 

Банклар ва кредит ташкилотлари молиявий хўжалик фаолияти 
бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси (30000) 

Бюджет ташкилотлари молиявий хўжалик фаолияти бухгалтерия 
ҳисоби счётлар режаси (010) 
 


JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 5.57 
www.jmbm.uz VOLUME 2, ISSUE 1 (April) ISSN: 2181-3000 
Page 81 
“Хўжалик юритувчи субектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия 
ҳисобининг счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” Молия 
вазирлиги томонидан махсус 21-сонли БҲМС сифатида уринчи марта 2000 
йил 30 мартда 37 сон буйруқ билан тастиқланди. 2002 йи 9 сентябрьида 103 сон 
буйруқ билан Молия вазирлиги ушбу БҲМСни янги таҳрирлаш билан қайта 
тастиқлади ва уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2002 йил 23 октябрда 1181-сон тартиб рақами билам рўйҳатдан ўтган. 
21-сонли БҲМС сифатида рўйҳатдан ўтган ва тастиқланган счётлар 
режаси 6 та қисм ва 10 та бўлимдан иборат. У ўз ичига 208 та баланс 
счётларини, 40 ата молиявий натижалар ҳисоботини тузишга мўлжалланган 
счётларни ва 16 та балансдан ташқари счётларни ўз ичига олади.
Жаҳоннинг етакчи мамлакатларида қолланиладиган счётларни таҳлилини 
қуйидаги 2-жадвалда кўришимиз мумкин. Булардан бизга маълум бўладики 
жахондаги ҳар бир мамлакатнинг ўзининг алоҳида ҳисоб ва ҳисоб амалиёти 
сиёсати мавжуд. Айнан бу орқали ҳам ҳар бир давлатда бухгалтерия ҳисобини 
юритиш амалиёти ҳам, белгиланган стандарт ва меъёрлари ва қонунлари ҳам 
бир биридан кескин фарқ қилади ва ўзидаги мавжуд тизимдан тўлақонли 
фойдаланиш имконини бериб келмоқда. 

Download 49.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling