I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
724. ҲЛ ва уларнинг участкаларини навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда бажарилади: симларда ва тросларда музлаш (гололед) пайдо бўлганда, дарёларда муз оққанда ва тошқин пайдо бўлганда симлар ўйнаганда, ўрмонларда ва чулларда ёнғин содир бўлганда ҳамда табиий офатлардан кейин; ҲЛ си релели ҳимоядан автоматик ўчгандан кейин. 725. ҲЛ ларида қуйидаги текширишлар ва ўлчашлар бажарилиши шарт: ҲЛ трассалари ҳолатларини текшириш–симлардан ўсимликларгача бўлган ўлчамларни (габаритларни) кўрикдан ўтказишда ва ўлчашларда – зарурият пайдо бўлганда; ёғоч таянчларнинг чириган деталларини текшириш – ҲЛ си эксплуатацияга киритилгандан сўнг 3-6 йилдан кейин, кейинчалик – 3 йилда бир мартадан кўп бўлмаган муддатда, ҳамда таянчга чиқишдан ёки деталларни алмаштиришдан олдин; кўрикда изоляторнинг ва линия арматураларининг ҳолатини текшириш, осиб қуйилувчи ликопчасимон чинни изоляторларнинг электр чидамлилигини ҲЛ си эксплуатацияга киритилгандан сўнг биринчи марта 1 – 2 йилда, иккинчи марта 6 – 10 йилда ва кейинчалик эса, ҲЛ даги изоляторларнинг ишлаш шароитлари ва яроқсизликка (бракка) чиқариш миқдорига боғлиқ ҳолда, соҳанинг “35 – 500 кВ кучланишли электр узатиш ҲЛ ларини эксплуатация қилиш бўйича намунавий йўриқнома”сида кўрсатилган даврийликда текшириш; кўриклар ўтказишда таянчларнинг, симларнинг, тросларнинг ҳолатини ташқи (визуальная) текшириш; кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган ҲЛ лари симларининг болтли уланишлари ҳолатларини 6 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда электр ўлчаш йўли билан текшириш; болтли уланишлар қониқарсиз ҳолатда бўлганда ечилиши керак, кейин эса таъмирланади ёки алмаштирилади; бандажларни, болтли уланишларни ва анкер болтларининг гайкаларини–6 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда қотириб кўриш ва текшириш; пойдеворларнинг ҳолатини ва оттяжкаларнинг U – шаклли болтларининг тупроқни очиб кўриш йўли билан ҳолатларини – 6 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда танлов асосида текшириш; темир-бетон таянчларининг ва приставкаларининг ҳолатини – 6 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда текшириш; 91 метал таянчларнинг, траверсларнинг, метал подножникларнинг ва оттяжка анкерларининг коррозияга қарши буёқланиши ҳолатини танлов асосида тупроқни очиб кўриш йўли билан – 6 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда текшириш; таянчларнинг оттяжкаларидаги тортилишларни – 6 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда текшириш; таянчлар заминланишининг ҳамда нул симларини қайта заминлашнинг қаршиликлари – ушбу қоиданинг 791- бандига мувофиқ эканлигини текшириш; кучланиши 1000 В гача бўлган ҲЛ ларида – эксплуатацияга қабул қилишда, кейинчалик эса – янги истеъмолчилар уланаётганда ва ушбу қаршиликни ўлчашни талаб қилувчи ишлар бажарилаётганда, фаза- нул тугуни қаршилигини ўлчаш; ҲЛ ни кўрикдан ўтказишда – таянчларнинг, симларнинг, тросларнинг ҳолатини, симлардан ернинг юза қисмигача ва ҳар хил объектларгача, кесиб ўтилувчи иншоатларгача бўлган масофаларни текшириш. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling