I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
711. 
ҲЛ ларининг қурилишида, техник қайта қурилишида, реконструкция қилинишида ва 
такомиллаштирилишида пудратчи ташкилотлар бажарадиган ва эксплуатация қилишга топшириладиган 
ишлар, электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан тасдиқланган техник 
ҳужжатларга мувофиқ, бажарилган ишлар текширилиши, ишларнинг бажарилиши устидан техник 
назорат олиб борилиши шарт. 
 
712. 
Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи корхоналар томонидан ҲЛ ни эксплуатацияга қабул 
қилиш, қурилиши тугалланган электр узатиш линияларини эксплуатация қилишга қабул қилишнинг 
ҳаракатдаги қоидаларига мувофиқ бажарилиши шарт. 
 
713. 
Техник хизмат кўрсатишда, кўриклар ўтказилгандаги, текширувлардаги ва ўлчашлардаги аниқ-
ланган шикастланишларни ва носозликларни бартараф этиш йўли билан ҲЛ элементларининг муддати-
дан олдин яроқсиз ҳолатга келишидан сақлаш бўйича ишлар бажарилиши шарт. 
ҲЛларини капитал таъмирлашда уларнинг ишончлилигини оширувчи ва эксплуатацион характеристика-
ларини яхшиловчи бутунлай ёки айрим элементларини ва деталларини таъмирлаш ёки уларни янгисига 
алмаштириш йўли билан ҲЛ ларининг бирламчи эксплуатацион характеристикаларини ушлашга ёки 
тиклашга йўналтирилган, комплекс тадбирлар бажарилиши шарт. 
ҲЛларига техник хизмат кўрсатишда, таъмирлашда ва техник қайта жиҳозлашда бажарилиши шарт бўл-
ган ишларнинг рўйхати ҲЛ ларини эксплуатация қилиш бўйича намунавий йўриқномаларда белгиланади. 
 
714. 
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари, қоида бўйича, ҲЛ ларининг ўчиш 
давомийлигини максимал даражада қисқартириш билан барча керакли ишларни бажариш йўли билан 
комплекс ташкиллаштирилиши шарт. Бу ишларни линияларнинг бир фазасини (фазалар бўйича таъмир) 
ўчириш ёки кучланишни олмасдан бажарилиши мумкин. 
 
715. 
ҲЛ ларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш махсус машиналар, механизмлар, транспорт 
воситалари, жиҳозлар, асбоблар ва мосламалардан фойдаланиб бажарилиши шарт.
Механизация воситалари корхона ва уларнинг бўлимларида таъмирлаш-ишлаб чиқариш базаларининг 
(РПБ) жойлашиши ва меъёрларига мувофиқ ҳолда жамланиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling