I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
686. Тезкор (оператив) ток занжирида ерга нисбатан изоляция миқдори пасайган ҳолатда сигнал бериш ускунаси ишлаганда носозликларни бартараф этиш учун зудлик билан чоралар кўрилиши шарт. Бунда, изоляциянинг шикастланган жойини қидиришдан ташқари, ушбу тармоқдан кучланишни олмасдан иш бажариш таъқиқланади. 687. Кислотали АБ нинг элементларини таҳлил қилиш назорат элементларидан олинган намуналар бўйича ҳар йили ўтказилиши шарт. Назорат элементларининг сони батареяларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, лекин 10 % дан кам бўлмаган миқдорда энергетик объектнинг техник раҳбари ўтнатиши шарт. Электролитларининг кучланиши ва зичлиги бўйича орқада қолаётган элеменлар назорат элеменлари сафига албатта қўшилиши шарт. Назорат элементлари ҳар йили алмаштирилиши шарт. Назорат разрядлашда электролит намуналари разрядлаш охирида олиниши шарт. Қуйиш учун таркибида хлор ва темир йўқлигига текширилган дистилланган сув қўлланилиши шарт. Дистилланган сувга қўйилган давлат стандарти талабларини қаноатлантирадиган буғ конденсатидан фойдаланишга рухсат этилади. С (Қ) ва СК (ҚК) туридаги АБ банкаларида буғланишни камайтириш учун электролит билан реакцияга киришмайдиган шиша пластинка ёки бошқа изоляцион материал билан ёпилиши шарт. Бу мақсад учун мойдан фойдаланиш таъқиқланади. 688. АБ хоналаридаги температура 10 о С дан паст бўлмаган миқдорда ушланиши шарт; ходимлар доимий навбатчиликда турмайдиган нимстанцияларда ва агар, батарея сиғими температуранинг пасайишини ҳисобга олинган ҳолда танланган бўлса, у ҳолатда температуранинг 5 о С гача пасайишига рухсат этилади. 689. АБ хоналарининг эшикларига “Аккумулятор хонаси”, “Оловга хавфли”, “Чекиш маън этилади”, “Олов билан кирилмасин” ёзувлари ёзилиши шарт. 690. Мухандис-техник ходимлар томонидан АБ ларнинг кўрикдан ўтказилиши энергетик объектнинг бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича, лекин 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши шарт. Доимий навбатчи ходимлари бўлган объектларда назорат элементлардаги электролитнинг кучланиши, зичлиги ва температурасини ўлчаш ҳар куни бажарилиши шарт. Доимий навбатчи ходимлар йўқ бўлганда назорат элементларидаги параметрлар энергетик объектнинг бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича ўлчанади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling