I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
691. 
Электростанцияларда ва нимстанцияларда аккумулятор ускуналарига хизмат кўрсатиш 
аккумуляторчига ёки махсус ўқитилган электротехник ходимга (касб алмашлаш йўли билан) юклатилиши 
шарт. Ҳар бир аккумулятор ускунасида кўрикдан ўтказиш маълумотларини ва бажарилган ишлар 
ҳажмини ёзиш учун журнал бўлиши шарт. 
 
692. 
Энергетик объектдаги ҳар бир АБ лар учун, ишлаб чиқарувчи-завод талаби ва электр 
ускунасининг аниқ хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, ўзининг эксплуатация қилиш бўйича 
йўриқномаси бўлиши шарт. 
 
693. 
Аккумулятор ускунасига хизмат кўрсатувчи ходим қуйидагилар билан таъминланиши шарт: 
электролитларнинг зичлигини ва температурасиини, айрим элементларнинг кучланишини назорат қилиш 
учун асбоблар билан; 
тармоқ меъёрларига мувофиқ махсус кийим ва махсус инвентарлар билан. 
 
694. 
Аккумулятор ускуналарини ва батареяларини таъмирлаш заруриятга қараб бажарилиши шарт. 
Энергетик объектда аккумулятор ускуналарининг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни 
эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишлари учун жадваллар тузилиши ва тасдиқланиши шарт. 
 
695. 
Кислотали, ишқорли, гелейли, қуруқ зарядланган ва бошқа турдаги батареялар ишлаб чиқарувчи-
завод йўриқномалари талабларига мувофиқ эксплуатация қилиниши шарт. 
 
696. 
Битта хонада қурғошинли-кислотали ва ишқорли аккумулятор батареяларини сақлаш, ўрнатиш ва 
эксплуатация қилиш таъқиқланади.
§ 7. 
Ҳаво электр ўзатиш линиялари 
 
709. 
Ҳаво электр ўзатиш линияларини (ҲЛ) эксплуатация қилишда уларнинг ишончли ишлашини 
таъминлашга қаратилган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бажарилиши шарт.
710. 
Қуриладиган ва техник қайта қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва такомил-
лаштириладиган ҲЛ лойиҳалашга топшириқ берилганда электр тармоғини эксплуатация қилаётган 
89 


корхона лойиҳалаш ташкилотларига лойиҳаланаётган ҲЛ зонасидаги ҳақиқий шароитлар (музлаш ва 
шамол бўйича, ҲЛ трассаидаги атмосфера ифлосланиши бўйича, ҲЛ ва унинг элементлари бузилиши 
бўйича ҳақиқий маълумотлар ва маҳаллий шароитларни характерловчи бошқа маълумотлар) ҳақида 
мавжуд бўлган маълумотларни тавсия этиши ва уларнинг лойиҳа ҳужжат-ларида ҳисобга олинишини 
талаб қилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling