I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
682. 
Батареяларни авариявий разрядлашдан кейин номинал сиғимининг 90 % га тенг бўлган сиғимгача 
навбатдаги зарядлаш 8 соатдан кўп бўлмаган вақт оралиғида бажарилиши шарт. Бунда аккумулятордаги 
кучланиш элеменларда 2,5 – 2,7 В га етиши мумкин. 
 
683. 
Ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирларидаги АБ заряд остида ва зарядлаш учун ростловчи 
(выпрямительных) ускуналарни қўллашда бўлувчи трансформатор орқали боғланган бўлиши шарт. 
Ростловчи ускуналар ўчирилиши ҳақида сигнал берувчи ускуналар билан жиҳозланиши шарт. 
Ўзгармас ток шиналаридаги пульсация коэффициенти РҲА ва ТЖАБТ (АСУТП) ускуналарига манба 
бериш шароитлари бўйича рухсат этилган миқдордан ошмаслиги шарт. 
 
684. 
Бошқарув, релели ҳимоя ускуналари, сигнал бериш, автоматика ва телемеханика занжирларига 
манба берувчи ўзгармас ток шиналаридаги кучланишни меъёрий эксплуатация қилиш шароитларида 
электр қабул қилгичларнинг номинал кучланишидан 5 % ортиқ ушлашга рухсат этилади. 
Ўзгармас токнинг барча жамламалари ва ҳалқа магистраллари заҳира манбаи билан таъминланиши шарт 
 
685. 
АБларни изоляция қаршилиги номинал кучланишларига боғлиқ ҳолда қуйидагича бўлиш шарт: 
АБ ларнинг кучланиши, В
220 
110 
60 
48 
24 
Изоляция қаршилиги, кОм, дан кам бўлмаган
100 
50 
30 
25 
5
88 


Ўзгармас тезкор (опер) ток шиналаридаги изоляцияни назорат қилиш ускунаси қутблардан бирида 
изоляция қаршилиги қуйидаги уставкаларгача пасайганда сигнал бериши шарт: 220 В ли тармоқда 20 
кОм, 110Вли тармоқда 10 кОм, 60Вли тармоқда 6 кОм, 48 В ли тармоқда 5 кОм,24 В ли тармоқда 3 кОм. 
Эксплуатация қилиш шароитларида ўзгармас ток тармоқлари изоляция қаршилиги изоляцияни назорат 
қилиш ускунасининг кўрсатилган уставкалари миқдоридан икки карра паст бўлмаслиги шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling