I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
745. 
Кабел линияларини кўрикдан ўтказиш қуйидаги муддатларда бажарилиши шарт (ойда 1 марта): 
Кабелларнинг кучланиши, кВ 
35 гача 
110-500 
ерда ётқизилган кабел трассалари


шаҳар худудларида такомиллашган қопламалар остида ётқизилган 
кабел трассалари
12 

коллекторларда, тунелларда, шахталарда ва темирйўл кўприклари 
бўйича ётқизилган кабел трассалари 


мой босими сигнализацияси мавжуд бўлган тулдириб турувчи пунктлар 
(сигнализацияси йўқ бўлганда маҳаллий йўриқномалар бўйича) 


кабел қудуқлари 
24 

Кучланиши 1000 В дан юқори кабел муфталарини кўрикдан ўтказиш электр ускуналарини кўрикдан 
ўтказишда бажарилиши шарт. 
94 


Сувости кабелларини кўрикдан ўтказиш энергетик объектнинг бош муҳандиси томонидан ўрнатилган 
муддатларда бажарилиши шарт. 
Даврий равишда муҳандис-техник ходимлар томонидан кабел линиялари танлов асосида назорат 
кўригидан ўтказиш бажарилиши шарт.
Ёғингарчилик даврида ва жалалардан кейин, ҳамда кабел линияси релели ҳимоядан ўчганда навбатдан 
ташқари кўрикдан ўтказиш бажарилади. 
Кўрикдан ўтказишда кабел линияларида аниқланган бузилишлар ҳақида нуқсонлар ва носозликлар 
журналига ёзилиши шарт. Бузилишлар қисқа муддатда бартараф этилиши шарт. 
 
746. 
Доимий тезкор хизмат кўрсатиладиган электр станцияларида ва нимсанцияларда туннеллар, 
шахталар, кабел қаватлари ва каналлари 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда, доимий тезкор хизмат 
кўрсатилмайдиган электр станцияларида ва нимсанцияларда – энергетик объектнинг бош муҳандиси 
ўрнатган муддатда кўрикдан ўтказилиши шарт. 
 
747. 
Кабел иншоатларида ўрнатилган автоматик ёнғин ўчиришнинг ва ёнғин сигнализация-ларининг 
ускуналарини эксплуатация қилиш, соҳанинг сувли ёнғин ўчириш автоматик ускуна-ларини 
эксплуатация ва техник назорат қилиш бўйича намунавий йўриқномага, энергетика корхоналарида ёнғин 
сигнализациясининг автоматик ускуналарини эксплуатация қилиш бўйича намунавий йўриқномага, ҳаво-
механик кўпикларни қўллаш билан ёнғинни ўчириш ускуналарини эксплуатация қилиш йўриқномага 
мувофиқ бажарилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling