I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
748. 
Кабел хоналарида қандайдир вақтинчалик ва ёрдамчи иншоатларни (устахоналар, асбобхоналар, 
омборлар ва б.) ўрнатиш ҳамда уларда қандайдир материалларни ва ускуналарни сақлаш таъқиқланади. 
 
749. 
Электрлаштирилган рельсли транспортли ёки агрессив тўпроқли районларда кабел линияларини, 
фақат уларни коррозияга қарши ҳимоялаш бажарилгандан кейин эксплуатацияга қабул қилиш мумкин. 
Бу районлардаги кабел линияларида адашувчи токларни ўлчаш бажарилиши, кабел тармоқларининг (ёки 
айрим участкаларининг) потенциал диаграммалари ва тўпроқ коррозияси зоналари карталари тузилиши 
ва мунтазам ўзгартиришлар киритилиши шарт. Барча ерости коммуникациялари учун биргаликдаги 
коррозияга қарши ҳимоя ташкиллаштирилган шаҳарларда потенциал диаграммаларини олиш (тузиш) 
талаб этилмайди. 
Адашган токлар зоналарида, катод ҳимояси бўлган қувурлар ва алоқа кабеллари билан куч кабелларининг 
яқинлашган жойларида ва занглашдан ҳимоялаш бўйича ускуналар билан жиҳозланган кабел 
участкаларида кабелларнинг потенциаллари ўлчаниши шарт. Шлангли ҳимоя қобиқли кабелларда 
занглашга қарши қопламаларнинг ҳолати соҳанинг куч кабелларини эксплуатация қилиш бўйича 
йўриқномага ва “Электр ускуналарини синаш меъёрлари ва қоида-лари” техник ҳужжатига мувофиқ 
назорат қилиниши шарт. 
 
750. 
Энергетик объектлар, шаҳар трамвайлари, метрополитени, ва электрлаштирилган темирйўл 
бошқармалари ва бўлимлари томонидан ердаги адашувчи токлар миқдорини камайтириш бўйича 
биргаликда тузилган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишлари шарт. Адашувчи токлар 
манбаларига қуйилган меъёрлар талаблари ГОСТ 9.602-89 да берилган. 
Кабел линияларида электр занглаш (коррозия), тўпроқ ёки кимёвий занглаш (коррозия) таъсири 
натижасида метал қобиқларининг емирилиши хавфи аниқланганда уларнинг олдини олиш учун чоралар 
кўрилиши шарт. Муфталарга бирлаштирилган алюмин қобиқли участкаларда занглашнинг 
(
коррозиянинг) олдини олиш мақсадида ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ уларни ҳимоялаш 
таъминланиши зарур. 
Ҳимояловчи ускуналар устидан мунтазам кузатув ўрнатилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling