I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
226. 
Ҳар бир иссиқлик электростанциясида ва иситиш қозонхоналарида ўта нохуш метрологик 
шароит эълон қилинганда, табиат муҳофазаси регионал органлари билан келишилган, атмосферага 
зарарли чиқиндилар чиқаришни камайтириш бўйича чора тадбирлар режаси тузилган бўлиши шарт. 
 
227. 
Ҳар бир энергетик масканда атроф муҳитга ифлосланган моддаларнинг авариявий ва бошқа 
бирданига кўп миқдорда чиқарилиши ёки ташланишини бартараф этиш бўйича чора тадбирлар ишлаб 
чиқилган бўлиши шарт. 
 
228. 
Энергетика корхоналарида ишлаб чиқариш чиқиндиларини доимий аниқлаш жойлари (шламо-
залоотваллар ва б) чиқиндиларнинг хавфсиз сақланиши, уларнинг ҳисобдан чиқарилиши, 
зарарсизлантирилиши ва зарарли чиқиндиларнинг кўмилиши, залошламоотваллар (ЗШО) жойлашган 
районда атмосфера ҳавоси ва ерости сувларининг ҳолатини мониторинг ташкиллаштирилиб таъминлаш 
қоида ва лойиҳа меъёрларига риоя этган ҳолда бажарилиши шарт. 
 
229. 
Табиат муҳофазаси талабларига ва белгиланган санитария меъёрларига риоя этилиши 
таъминланмаган қурилмалари мавжуд бўлган электр ускуналаридан фойдаланиш тақиқланади. 
 
230. 
Сув иншоатларини ифлосланишдан муҳофазалаш мақсадида асосий ва ёрдамчи энергетик 
қурилмалардан фойдаланилаётган (экплуатация қилиш қоидаси) қуйидаги қонун ва қоидаларга амал 
қилиниши керак: “Табиат муҳофазаси ҳақида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш ҳақида” Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари, давлат ва тармоқ стандартлари, ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси, асосий 
ҳаракатдаги йўриқномага асосан маҳаллий шароитлар ҳисобга олинган йўриқномалар. 
25 


 
231. 
Ифлосланган оқова сувларни тозаловчи ва қайта ишловчи қурилмаларни ишга қўшишдан олдин 
тозалаш бошлангунга қадар эксплуатация қилишга қабул қилинган бўлиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling